Улуғбек Абдуллаев Ўзбекистон тарихидаги этнонимлар


Download 419.3 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/10
Sana18.06.2023
Hajmi419.3 Kb.
#1579479
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Тухсилар хам туркий қабила. Тухсилар VII-VIII туркеш қабила 
иттифоқи таркибида бўлганлар. Туркеш хоқонлигининг сиёсий ҳаётида фаол 
қатнашганлар. 
Ушбу қабила VIII-X асрларда Еттисувда, Иссиқкўлнинг жанубида 
яшаган. 766 йили қарлуқлар Еттисувни эгаллагач, тухсилар қарлуқлар 
таркибига кириб ўзбек элатининг шаклланиш жараёнида фаол қатнашдилар. 
Азалий чорвадор этнос ҳисобланган, доимий равишда бир ердан иккинчи 
ерга кўчиб юрувчи тухси қабиласининг катта бир қисми X-XI асрлар 
давомида Моворауннаҳр ҳудудига кўчиб келиб, ўтроқлашадилар. 
Кейинчалик Моворауннахрдаги ҳам тухсилар маҳаллий аҳоли билан 
аралашиб, ўзларининг этник номлари (этнонимлари)ни унутиб юборадилар. 
Арғунлар ҳақида тўхталганда аввало айтиб ўтиш керакки ушбу этноним 
тарихий манба ва адабиётларда “арғин”, “орғу”, “арғун”, “арғу” тарзида 
учрайди.
Арғунлар етти уруғдан ташкил топган қабила иттифоқи бўлиб, 
Жунғориянинг шарқий қисмида, кейинчалик Еттисувда яшаганлар. 
Ўзларининг тарихий-этник тараққиёти давомида бир неча этно-сиёсий 
уюшмалар таркибида бўлганлар. Масалан, VI-VIII асрларда арғунлар Ғарбий 
Турк хоқонлиги, VIII аср охири ва ундан кейинги асрларда эса Қарлуқ 
давлати таркибида бўлган. “Арғун” (“арғу”) атамаси “аралаш”, “қўшилган”, 
деган маънони англатади. Уларнинг ҳам асосий машғулоти чорвачилик 
бўлган. 
Ўз вақтида В.В.Радлов арғунларни қарлуқ қабиласидан бири, деган 
эди
82
. К.Шониёзов бу фикрга қўшилмайди. Олим арғунлар қарлуқларга 
қўшни яшаган, лекин, қарлуқларга алоқаси йўқ, деб айтади
83

X аср охири-XI аср бошларида Еттисувда жойлашган арғунларнинг 
катта бир гуруҳи Тошкент воҳаси ва Фарғона водийсига кўчиб ўтиб 
82
Radloff W.W. Die altukischen in schriftender Mongolei,St. pbg. Lieft.1894. P.424,453 
83
Шониёзов К.Ўзбек халқини шаклланиш жараёни... 354 бет. 


46 
яшаганлар. Уларнинг яна бир қисми Зарафшон воҳасида, Қашқадарё, 
ҳудудида яшаб, кейинчалик маҳаллий аҳолига аралашиб кетганлар. 
Қарлуқ қабила иттифоқидаги қабилалардан яна бири бу халачлар. 
Халачлар хам юқорида кўрсатиб ўтилган Қарлуқлар давлати таркибидаги 
чиғил, яғмо, арғун ва бошқа этнослар билан бирга ўзбек элатини 
шакилланишида фаол қатнашганлар. 
Халачлар қарлуқлардан кейин қарлуқ давлати ҳудудида сон жиҳатидан 
кўпчиликни ташкил қилувчи этнослардан ҳисобланган. Бу қабила асосан
Талас водийсида, унинг юқори қисмида яшаганлар. Уларнинг қишлаш 
жойлари Тороз шахрининг шарқида бўлган. Еттисувда улар кўпчиликни
ташкил қилмаганлар. Бу ерда уларнинг икки гуруҳи жойлашган. Уларнинг 
асосий қисми VI-VII асрлар давомида кўчиб Афғонистон, Ҳиндистон ва 
Эронга бориб жойлашганлар. 
Ушбу этноснинг каттагина қисми Тошкент воҳаси ва Моварауннаҳрда 
яшаб, кейинчалик ўтроқлашиб, маҳаллий аҳоли билан аралашиб кетдилар. 
Халач этноними ўзбек халқининг этник таркибида яқингача сақланиб қолган 
эди. 


47 

Download 419.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling