Улуғвор ғоялар даъвати
Учрашув: ягона ғоя атрофида бирлашайлик
Download 165.5 Kb.
|
Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари
Учрашув: ягона ғоя атрофида бирлашайлик
Қабулхонада кутиб турган 2 киши тез-тез кириб чиқишди. Менга навбат келганида қабулхона масъул ходими яна бир бор, президент ҳузурида ўзимни қандай тутишим лозимлигини уқтирди ва ичкарига кириб ўзингизни таништиринг деди. Мен ўргатилгандай, ичкарига кириб, ўзимни расман таништирдим. Президент: Келинг, Бахтиёр. Бу жойга ўтиринг, хотиржам гаплашайлик, - деб кўришиш учун менга қўлларини узатди. Мен бироз ҳаяжонланиб, шошинқираб давлат раҳбарининг қўлларини сиқдим. Саломлашгач, кўрсатилган жойга ўтириб, президентнинг чеҳрасига назар ташладим. Президент вазмин ва хотиржам ҳолатда бир оз жилмайиб менинг ҳолатимни кузатиб турарди. Унинг қиёфасидан қандайдир кўринмас сирли куч, ғайрат уфуриб турарди. Бундай куч, бошқача ном билан атаганда харизма айрим йирик давлат арбобларида, олимлар ва саркардаларда бўлади. Менинг ҳаёлимни “Қани, Бош Қўмондон – Ўзбекистон Президенти менга қандай саволлар берар экан?”, “Берган саволларига мен берадиган жавоблар уларни қониқтирармикин?” – деган фикрлар банд қилган эди. И.А.Каримов, ишлаётган жойим ва бажараётган вазифаларимдан келиб чиқиб, мендан сўради: - Бахтиёр, қани, айтингчи, инсонни руҳан бошқариш мумкин-ми? - Албатта мумкин. Лекин, инсонлар ҳам ҳар хил бўлади. Уларнинг айримларини бошқариш осон, айримларини эса бошқариш жуда қийин. Бу уларнинг иродасига, ўзлигини қай даражада англаганлигига боғлиқ. – дедим. - Тўғри айтасиз, лекин инсонни бошқарувчи шундай бир механизм борки, унинг воситасида ҳар қандай инсонни мақсад сари етаклаш мумкин. - Сиз манфаатни, манфаатдорликни назарда тутаяпсиз, шундайми? - Тўғри, аммо манфаат, қизиқиш мен айтган механизмнинг бир тури холос. Эътиқод-чи, эътиқодли инсонни ўз эътиқодининг обрўйи учун ҳар йўлга йўналтириш мумкин. Миллий шааън, орият-чи, ватанпарварлик-чи? Буларнинг барчаси онгли бошқаришда муҳим роль ўйнайди. Инсон онгига, унинг онг остига таъсир этувчи воситалар ҳам мавжуд. Австриялик олим Зигмунд Фрейд онгсизлик назариясини яратишда ана шу воситаларни назарда тутган. Энди назариядан амалиётга ўтайлик. Мана, Ўзбекистон мустақилликка эришганига ҳам 7 йилдан ошди. Энди мустақилмиз. Биз яшаётган жойга аллоҳнинг назари тушган. Боғларидан, полизларидан ширин-шакар мевалар, сабзавотлар униб чиқади, заминимиз ости эса қимматбаҳо қазилма бойликларга бойдир. Халқимиз-чи, сабрли, қаноатли, эътиқодли, инсоф ва диёнатли, бунинг устига тадбиркор ва меҳнаткаш. Хўш нега шундай жанатмакон юртда яшаб, унинг манфаатлари учун бир ёқадан бош чиқариб, юртимизнинг гуллаб-яшнаши учун куйиб-ёнмаймиз. Ёки, четдан бирор киши келиб бизга ўргатишини, бизнинг устимиздан ҳукмронлик қилишини кутаяпмизми? Менимча, биз ўз юртимизга том маънода ўзимиз эгалик қилиш вақти келди. Агар юртимизга бугун ўзимиз эгалик қилмасак, эртага унга эгалик қилишни хохлайдиганлар истаганча топилади. Агар юртимизга ўзгалар эгалик қилса, биз уларнинг қўлида қул бўлиб ишлашимизга тўғри келади. Демак, бизнинг олдимизда иккита алтернатив йўл турибди: уларнинг бири, ягона миллий ғоя атрофида бирлашиб, бир ёқадан бош чиқариб, ҳамжиҳатлик билан ўз юртимизга эгалик қилиш ва уни гуллатиб-яшнатиш, ёки иккинчи йўл, ягона ғоядан воз кечиб, кимнингдир келиб бизни бошқаришига, бизнинг устимиздан ҳукмронлик қилишига йўл бериш ва умрбод уларнинг измида юриб, “берсанг еймиз, урсанг ўламиз” қабилида яшаб, қуллик исканжасига тушиш. Шундай эмасми? - Тўғри. Лекин, афсуски шундай ватандошларимиз ҳам борки, улар ўз юртининг манфаатларини, сариқ чақага бўлса ҳам, сотишга тайёр. Ундайлар ўзининг манфаатлари учун ота-онасини, оиласини, маҳалласини, қолаверса Ватанини ҳам сотиб юбораверади. - Ҳа, энди гуруч курмаксиз бўлмас, "ҳар тўкиснинг бир айби бўлади", дейди халқимиз. Беш қўл баравар эмас, кўп миллионли аҳоли ичида яхшиси ҳам ёмони ҳам учрайди, лекин асл миллий менталитетимиз замирида, тажоввузкорлик, хиёнаткорлик йўқ. Жинояткорлик, сотқинлик маънавияти деформацияланган кишилар орасида учрайди. Уларда миллий шаън ва орият бўлмайди. Улар миллатдошим деб аташга арзимайдиган одамлар.– деди И.Каримов. Download 165.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling