Улуғвор ғоялар даъвати


Миллий мафкуранинг асосий ғоялари


Download 165.5 Kb.
bet10/10
Sana04.02.2023
Hajmi165.5 Kb.
#1162999
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари

Миллий мафкуранинг асосий ғоялари
- Миллий мафкура миллий ғояга асосланади. – деди Президент, Миллий ғоя эса миллатни бирлаштирувчи улуғ байроқ бўлиши лозим. Шундай улуғвор ғояни ишлаб чиқайликки, халқимиз бу ғоя атрофида бир бутун куч бўлиб бирлашсин.
- Тўғри айтасиз, масалан сиз ўртага ташлаган “Ўзбекистон – келажаги буюк давлат” деган ғоя ҳам ана шундай улуғвор кучга эга, шундай эмасми?- деб сўрадим Президентдан.
- Бу алоҳида масала. Биласизми, мен нима учун бу шиорни ўртага ташлаганман? Мен бу шиорни, Ўзбекистоннинг ер ости ва ер усти бойликлари кўп, келажакда шуларни ишлатиб у буюк бўлади, ёки ўз ҳудудини кенгайтириб буюк бўлади, деган маънода айтмадим. Мен бу фикрни юртимизда, ўтмишда, бутун дунёга ақл-идрок ўргатган, буюк алломалар ўтганлиги учун, уларнинг кашфиётлари бугунги кунда ҳам дунё цивилизацияси тараққиётига салмоқли ҳисса қўшаётганлиги учун, уларнинг ирсияти, генлари буюк боболаримизнинг бугунги авлодлари бўлмиш, фарзандларимиз қонида, невараларимиз қонида жўш ураётганлиги учун, бу буюк ирсият буюк инсонларни етиштириши, улуғ бобокалонларимизнинг генлари бугунги фарзандларимиз тимсолида яна уйғониши мумкинлиги учун ҳам, келажакда замонамизнинг Хоразмийлари, Фарғонийлари, Форобийлари, Беруний ва Ибн Синолари, Имом Бухорийлари, Термизийлари, Замахшарийлари, Насафийлари етишиб чиқишига имоним комил бўлганлигидан айтдим. Улар албатта Ўзбекистоннинг довруғини жаҳонга ёйишади. Шунинг учун ҳам “Ўзбекистоннинг келажаги буюк” дедим. Мен бунга қатъий ишонаман! Ўзбекистоннинг келажаги ҳақиқатдан ҳам буюкдир!
Ўзбекистон мустамлакачилик йилларида узоқ йиллик мажбурий уйқуда эди, не-не улуғ боболаримиз, ватандошларимиз қувғин қилинган, қатағонга учраган эди. Бу зулм ва дахшат таъсири остида уларнинг фарзандлари тиз чўктирилган, камситилган, саводсизликда, боқимандаликда айбланган, юртимиз дунё тараққиётидан, цивилизация тараққиётидан атайлаб узиб қўйилган эди.
Бугунги кунда аллоҳга минг бор шукурки, мустақилликка эришдик, қўл ва оёқларимиздаги кишанлар парчаланди. Энди уйғонишимиз, дунё аҳлига ўзбекнинг кимлигини, унинг бунёдкор ақл-идроки нималарга қодир эканлигини кўрсатиб қўйишимиз лозим. Бунинг учун миллий ғоямиз остида бир тан, бир жон бўлиб бирлашишимиз, миллий ғурур ва ориятимизни астойдил ҳимоя қилишимиз зарурдир.
Юртимиз азалдан кўп миллат ва элат вакилларига бошпана берган жойдир. Ота-боболаримиз ўзга миллат ва элат вакилларининг доимо бошини силаб келган, уларга меҳр-мурувват кўрсатган. Ўзга миллат вакиллари ҳам ўз навбатида юртимиз тараққиётига, фан ва маданиятимиз тараққиётига баҳоли-қудрат ҳисса қўшиб келишди. Жамият равнақи – миллатларнинг ўзаро ҳамжиҳатлигида. Шундай экан миллатлараро ҳамжиҳатлилик миллий мафкурамизнинг яна бир муҳим ғояси ҳисобланиши керак.
Ўзбекистон ҳудудида қадим замонлардан буён турли дин ва диний конфессия вакиллари ўзаро аҳилликда турмуш кечириб келишган. Несториан хрестианларидан тортиб яҳудийларгача, буддистлардан тортиб ҳиндуларгача ўз ибодатларини эмин-эркин адо этиб келашган. Мусулмонлар уларга доимо бошпана бўлган. Уларнинг ибодатхоналарининг даҳлсизлигини асрашган. Бу ҳам миллий қадриятимиз. Яъни бошқа дин вакилларига нисбатан бағрикенглик қилиш, улар билан ўзаро аҳилликда яшаш, қисқаси, диний бағрикенглик миллий мафкурамизнинг яна бир салмоқли қадриятидир.
- Демак, Ватан равнақи, Юрт тинчлиги, Халқ фаровонлиги билан бир қаторда миллатлараро ҳамжиҳатлилик, динлараро бағрикенглик ғояларини ҳам Миллий мафкуранинг асосий ғоялари сифатида қайд этишимиз лозим, шундайми? – дедим.
- Ҳа, албатта. Мен юқорида фарзандларимиз қонида буюк аждодларимизнинг генлари жўш урмоқда, дедим. Бу ҳам бир муҳим ғоядир. Фарзандларни тўғри тарбия қилсакгина бу генлар рўёбга чиқади. Ота-боболаримиз бекорга комил инсон ҳақида орзу қилишмаган. Бизнинг келажагимиз фарзандларимизнинг қандай тарбия топишига боғлиқ. Уларга эътиборсиз қарасак, келажагимизни бой берамиз. Оппозицион кучлар доимо оталар ва болалар ўртасидаги зиддиятни кучайтиришга, болани ота-онага қарши гиж-гижлашга ҳаракат қилишади ва шу усул билан азиз фарзандларимизни ўзлари томонга ағдариб олишга уринишади. Бунга ниҳоятда ҳушёр бўлишимиз, фарзандларни қўлдан бой бермаслик учун таълим ва тарбиянинг узлуксизлигига, ҳар бир фарзандимизнинг илмли ва ҳунарли бўлишига эътиборни кучайтиришимиз лозим. Тарбияда ҳар бир одамда бўладиган бошқариш механизмини эътиборга олишимиз, уларни илҳомлаштириш, айниқса хотирасини чиниқтириш, руҳий тарбия ва жисмоний тарбияни узлуксиз олиб бориш керак бўлади.
Нима учун юртимиздан Хоразмийдек, Имом Бухорийдек, Форобийдек, Берунийдек, Ибн Синодек буюк алломалар етишиб чиққан? Негаки, уларнинг хотираси кучли бўлган, “Қуръони Карим”ни 7-8 ёшиданоқ ёд олишган. Улар катта-катта достонларни бошдан оёқ ёддан айта олишган. Ислом маданиятида илмпарварлик, илмга интилиш доимо рағбатлантирил-ган. Илм-маърифат аҳлининг мавқеи жамиятда юқори бўлган. “Бешикдан то қабргача илм изланг” деган ҳадис мусулмонларнинг асосий шиорларидан бири эди. Ҳадисларда “Бир кунлик илм билан шуғулланиш 70 йиллик ибодатдан афзал”, “Чин мочинга борасанг ҳам илм изла”, “Илмга интилиш ҳар бир мусулмон эркак ва аёл учун фарздир” деган ҳикматлар бежиз тарқалмаган.
Халқимизнинг кундалик турмушида ҳам ақлни чархловчи, хотирани кучайтирувчи, зийракликни, мантиқни тарбияловчи ўйинлар, мушоиралар кўп бўлган. Болаларга топишмоқлар, тез айтишлар, мушоиралар, ўйлаганимни топ сингари машқ-ўйинлар болаларнинг нутқини, хотирасини, ақл-идрокини кучайтиришга хизмат қилган. Катта ёшдагилар ҳам вақти-вақти билан хонадонларда йиғилишиб, “Алпомиш”, “Гўрўғли”, “Рустамхон” сингари достонларни завқ билан ўқишган ёки бир-бирига ёддан айтиб беришган. “Навоийхонлик”, “Машрабхонлик”, “Бедилхонлик” сингари миллий халқ тўгараклари бўлган. Бундай интеллектуал маданият тарихи кимда бор? Лоақал 18-19 асрда ўтган Жаҳон Отин Увайсий момомизнинг “Анор” деб аталган чилтонини эслайлик. Халқимиз бундай ақлий тарбия билан куни кечагача, яъни 19 асргача шуғулланишган. Шундай экан Комил инсонларни тарбиялаш ғояси ҳам миллий мафкуранинг марказий ғояларидан бири бўлиши лозим.
Баъзан, комил инсон турли даражада ижтимоий табақаланган, бой ва камбағаллар кескин фарқ қиладиган жамиятларда ҳам шаклланадими? – деган савол пайдо бўлади. Бу саволга жавоб беришда, жамиятда тенгсизликнинг вужудга келиши, адолатсизлик билан боғланганлигини чуқур англашимиз зарур. Биз айнан ана шундай иллатнинг рўй беришининг олдини олишимиз лозим. Ўзбекистонда ҳаддан зиёд бойиб кетганлар ҳам, ҳаддан зиёд қашшоқлашиб қолганлар ҳам бўлмаслиги лозим. Шу сабабли жамиятда ижтимоий адолат мезони – ижтимоий ҳамжиҳатлилик бўлиши лозим. Ижтимоий ҳамжиҳатлик жамият аъзоларини турли табақаларга ажралиб кетишидан асрайди. Бойлар камбағалларга ҳомийлик қилади, камбағаллар ҳам бирлашиб, бойларнинг янада бойишига ўз ҳиссаларини қўшишади. Чунки, жамиятда бойлар қанчалик кўпайса, мамлакатнинг иқтисодий салоҳияти шунчалик кўтарилади. Бу ўз навбатида халқ фаровонлигининг ошишига сабаб бўлади. Собиқ советлар тузими шароитида ҳаммани йўқсиллаштириш, камбағаллаштириш жамият бошқарувида фуқароларнинг давлатга қарам бўлишига йўл очган. Хусусий мулкка нисбатан ижтимоий даражадаги нафрат шакллантирилганди. Бу болалар тарбиясига ҳам ўз таъсирини кўрсатарди. Бирор киши янги машина олса, ёки янги уй қурса, уни кўраолмаслик, унга ғаразгўйлик қилиш авж олганди. Шундай оилада тарбия топган баъзи болалар ҳам қўшниси олган янги машинага тош отишга, ёки мих билан тирнашга, бадавлат қўшнисининг уйни ёндириб юборишга интилишар, бойлар ҳам камбағалларни камситишга, жазолашга ҳаракат қилишарди. Бу ходиса ижтимоий табақалар ўртасидаги антоганистик муносабатларнинг авж олганлигининг оқибатида рўй беради. Бизда эса турли табақа вакиллари орасида ўзаро ҳурмат, ҳамжиҳатлик ўрнатишга интилишимиз лозим. Бу эса ўз навбатида Миллий мафкуранинг энг муҳим ғояларидан бири ижтимоий ҳамжиҳатликни шакллантириш эканлигини кўрсатади. Бу ғоя мамлакатимизда фуқаролик жамиятини шакллантириш учун асос бўлади. Фуқаролик жамиятини шакллантиришда халқимизнинг азалдан риоя қилиб келаётган маҳалла қадриятлари муҳим аҳамият касб этади. Маҳаллада фуқаролик жамияти куртаклари мужассамдир.
Шундай кунлар келадики, Ўзбекистонлик бўлиш дунёда катта шараф ҳисобланади. Мамлакатимизда олиб борилаётган бугунги ислоҳотлар жамият тараққиётининг барқарорлигини таъминлашга замин бўлади. Келажакда юртимизда биз одатланган ижтимоий қонуниятлар зарурий тарзда амал қиладиган шарт-шароитлар қарор топиши, мамлакат тараққиётининг узлуксизлиги президентлар алмашганда ҳам, ҳукумат ўзгарганда ҳам бир хил тарзда давом этишини таъминлайдиган релсга (йўлга) тушади. Дунёдаги барча ривожланган мамлакатларда мана шундай тараққиёт қонунияти амал қилади. Ўзбекистон тараққиёти ҳам келажакда ана шундай даражага ўсиб боради. Қани энди, худо менга узоқ умр берса, Ўзбекистон мустақиллиги-нинг ҳеч бўлмаса 25 йиллигини кўрсам, армоним қолмасди. Мамлакат тараққиёти муайян тартибга, тўғри релсга тушиб олган бўларди.- деди.
- Ҳали сиз кўп яшайсиз. Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллигини ҳам, 35 йиллигини ҳам кўрасиз, албатта. – дедим далда оҳангида.
- Йўқ, - дедилар Президент - афсуски, қанча яшашимиз бизнинг қўлимизда эмас, ҳаммаси, юқорида ҳал бўлади, - деди, осмонга ишора қилиб, - ҳаммаси яратганга боғлиқ.
Бу фикрлар шундай қатъий оҳангда айтилдики, унга эътироз билдиришнинг иложи йўқ эди. Шунда ҳам Президентнинг қимматбаҳо фикрларини қўллаб-қувватлаш мақсадида фикримни шундай давом эттирдим:
- Биз умид қиламизки, Миллий мафкуранинг асосий концептуал ғояларини ишлаб чиқишда Сизнинг бу қимматбаҳо маслаҳатларингизга оғишмай амал қиламиз. Демак Миллий мафкуранинг Бош ғояси “Обод ва Озод Ватан, эркин ва фаровон ҳаётни бунёд қилиш” Сиз ҳозир таъкидлаб ўтган Юрт тинчлиги, Ватан равнақи, Халқ фаровонлиги, миллатлар аро ҳамжиҳатлик, ижтимоий ҳамкорлик, динлараро бағрикенглик ва комил инсон ғоялари билан чамбарчас боғлиқ экан. Буни Миллий мафкура концепциясини тайёрлашда албатта эътиборга оламиз. Бундан ташқари, ўзбек миллий фалсафасининг асосий қонуниятлари ва тамойилларини ишлаб чиқишни ҳам ўз зиммамизга оламиз. Бу вазифа ҳақиқатдан ҳам миллатимиз тақдири учун ўта долзарб вазифа.
Шундай қилиб, менинг Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуганиевич Каримов билан қилган суҳбатимиз якунланди.
Президент миллий истиқлол мафкураси концепцияни тайёрлашда ўзи ҳам шахсан иштирок этишини маълум қилиб, шундай деди: “Миллий истиқлол мафкураси концепциясини тайёрлашда ўзим ҳам шахсан иштирок этаман, лекин давлат раҳбари сифатида эмас, шу яратилажак концепциянинг пухта яратилишидан манфаатдор бўлган, ўз Ватанини севувчи бир ватанпар-вар Ўзбекистон фуқароси сифатида иштирок этаман. Чунки, бу мафкура халқимизнинг буюк келажагини бунёд этишда асосий етакчи ролини ўтайди. Бу ишда Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти аъзоларига ўзимнинг чуқур миннатдорчилигимни билдираман. Омад сизларга ёр бўлсин. Омон бўлинг, Бахтиёр Омонович!” – деди жилмайиб, мен билан хайрлашаркан.
Шундан кейин, қисқа вақт ичида “Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллари” китобчасининг асосий андазаси ишлаб чиқилди. Бу китобчани тайёрлаш жараёнида И.А.Каримов ўзларининг қимматли маслаҳатлари билан фаол қатнашдилар. Китобча тайёр бўлгач, унга шахсан ўзлари сўзбоши ёзиб бердилар. Китобча 2000 йили “Ўзбекистон” нашриётида нашрдан чиқди.
Бугунги кунда Ислом Каримовнинг садоқатли шогирди Ўзбекистоннинг ҳозирги Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев ўз устозининг илгари сурган режалари, концепциялари ва ғояларини чуқур англаган издош сифатида, бугунги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда бу ғояларни муваффақиятли тарзда амалиётга тадбиқ этмоқда. Жумладан, маънавий тарбияни янада такомиллаштиришга бағишланган қарорларида, Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази, Самарқандда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Термизда Имом Термизий халқаро маркази, Бухорода Мир Араб олий мадрасаси ва Қаршида Насафийлар марказини бунёд қилиш бўйича олиб бораётган сайъи ҳаракатлари ҳам И.Каримовнинг миллий мафкура концепциясини амалга ошириш йўлидаги амалий фаолиятининг узлуксиз давомидир.
Демак, Биринчи Президент орзу қилган замон келди. Бу замоннинг муаммоларини И.А.Каримовнинг садоқатли шогирдлари, издошлари муваффақиятли равишда ечиб фидойилик кўрсатишмоқда.
Хуллас, Ислом Абдуганиевич Каримов – Миллий ғоя ва мафкура концепциясининг асосчиси ҳамда амалиётга фаол татбиқ этувчиси, Ўзбекистонда ижтимоий, иқтисодий, сиёсий жараёнларнинг хассос етакчиси, Она Ватан тараққиётининг йирик илҳомчисидир.
Бахтиёр ТУРАЕВ,
Имом Бухорий хал
Download 165.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling