Улуғвор ғоялар даъвати
Файласуфлар миллий жамияти миссияси
Download 165.5 Kb.
|
Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари
Файласуфлар миллий жамияти миссияси
- Биз яқинда Ўзбекистон файласуфлари миллий жамиятини адлия вазирлиги рўйхатидан ўтказдик ва бу жамиятнинг миссияси сифатида Миллий истиқлол ғояси ва миллий мафкуранинг концептуал тамойилларини ишлаб чиқиш вазифасини белгиладик. – дедим. - Яхши, сизлар тузган бу жамият нодавлат ва нотижорат ташкилоти ҳисобланади. – деди Ислом Каримов, - У халқнинг, жамиятнинг манфаатларини ифодалайди. Бизда бирорта мафкура давлат мафкураси мақомига кўтарилиши мумкин эмас. Чунки Конституциямизнинг 12 моддасида бизда “ижтимоий ҳаёт сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида ривожланади,” – деб ёзиб қўйилган. Демак, бизда мафкуралар ва фикрлар хилма-хиллигига риоя қилиб иш олиб борамиз. Бундан Миллий мафкурани, халқ мафкурасини яратиш вазифаси келиб чиқади. Сизлар ташкил қилган нодавлат-нотижорат ташкилоти – Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти миллий мафкуранинг фундаментал асосларини ишлаб чиқиши лозимлиги ўз-ўзидан келиб чиқади. Сизнинг жамиятингиз аъзолари кимлар? – деб сўради Президент. - Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти аъзоларими? – дедим. - Ҳа, мен бу ҳақда шуларни айтмоқчи эдимки, - деди Президент, - файласуфлар миллий жамиятига Ўзбекистонни Она-Ватан сифатида жондан ортиқ севувчи - ватанпарвар, соғлом фикр юритувчи ҳар бир зиёли, олим, ўқитувчи ва бошқалар аъзо бўлиши мумкин. Касбидан, миллатидан, ижтимоий аҳволидан, ихтисослигидан қатъий назар, у файласуфми, тарихчими, юристми, иқтисодчими, журналистми, психологми, физикми, математикми, энг муҳими ватанпарвар инсонлар бўлсин бу жамият аъзолари. Айримлар ўйлаши мумкин, файласуфлар жамияти файласуфлардан ташкил топиши лозим-ку, деб. Аслида, тўғри фикр юритувчи, фикрлаш маданиятига эга бўлган ҳар бир инсон файласуфдир. Тўғрими? - Тўғри! - Жамиятнинг асосий миссияси миллий истиқлол ғояси ва миллий мафкуранинг концептуал тамойилларини ишлаб чиқишдан иборат бўлиши лозим. Шунингдек, миллий ғоя миллий фалсафадан озуқа олади, демак, жамиятнинг олдида ўзбек миллий фалсафасининг фундаментал принципларини ҳам ишлаб чиқишдек масъулиятли вазифа ҳам турибди. - Ҳозирги замонда фалсафа умуминсоний мазмун кашф этган-ку..? - дедим бу фикрга эътироз билдириш мақсадида. - Йўқ, мен фалсафанинг миллийлигини тан олмаслик фикрини бу фанга хато ёндашув деб ўйлайман. Миллат бор экан, унинг ўз фикрлаш тарзи, ўз фалсафаси бўлади. Фалсафа бу фикрлаш тарзи, фикрлаш маданиятидир. Ҳар бир миллатнинг ўзига хос ва ўзига мос фикрлаш маданияти бўлади. Фалсафа – миллийдир. Нега биз немис фалсафаси, француз фалсафаси, япон фалсафаси, хитой ёки ҳинд фалсафаси, юнон фалсафаси ёки америка фалсафаси деймиз? Бу - ўша жойда яшовчи миллатлар фалсафаси эмас-ми? Нима, ўзбеклар миллат эмасми, улар фикрламайдими? Ўзбек фалсафаси йўқми? Коммунистик партия мафкураси барча миллий фалсафаларни инкор этиб, коммунистик мафкуранинг назарий қисми сифатида марксистик фалсафани энг улуғвор ва етук фалсафа деб эълон қилди. Марксизм ҳар қандай миллийликнинг ғоявий душмани эди. – деди, Президент ўзига хос эҳтирос билан. Download 165.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling