Умумий экология ва ботаника кафедраси «ШАҲар экологияси»


Сувдан темирни чиқариб ташлаш


Download 475 Kb.
bet31/33
Sana13.11.2023
Hajmi475 Kb.
#1771493
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33
Bog'liq
шахар

Сувдан темирни чиқариб ташлаш.
Сув таркибида темир элементи 3 мг дан ошиб кетса сув тиндириб аэрацияланади.
Очиқ сув ҳавзаларида темир, алюминий, сульфат, оҳак ва хлор қўшиб камайтирилади.
Реагентсиз тозаланганда сув шамоллатилади бунда карбонат ангидрид ва водород сульфид учиб кетади, рН ортади. Сув кислородга тўйиниб темир оксид ҳосил бўлади ва фильтрда ушланиб қолади.
Сувни фторлаш
Сувни фторлашда давлат стандарти 0,7-1,5 мг га риоя қилинади ва натрий фтор, кремний фтор кислота, биофтор аммоний бирикмалари ишлатилади.
Сувни хлорлаш
Сувни хлорлашда хлорли оҳак ёки суюқ хлордан фойдаланилади. Катта сув берувчи иншоотларда фақат суюқ хлор ишлатилади. Қолдиқ хлорнинг сув таркибида 0,3-0,5 мг бўлиши гигиеник нормага тўғри келади. Хлор миқдори 1-3 мг дан ошса сувдан хлор ҳиди келиб қолади. Сувдаги элементлар давлат стандартларига мос келгач, водопровод оркали ахолии истеъмоли учун юборилади.
.
Сувни ўз-ўзини тозалаш жараёни.
Сув ҳавзалари ўз-ўзини тозалаш хусусиятига эга.
1. Фотокимёвий тозаланиш. Бунда қуёш нури таъсирида органик моддалар парчаланиб, микроорганизмлар қирилиб туради.
2. Кимёвий тозаланиш. Бунда моддалар секин-секин бирикма ҳосил қилиб чўкади.
3. Биологик тозаланиш – сувда микроорганизм ва сув ўтларини органик моддалар билан озиқланиши орқали.
Сув иқлим шароитига қараб 2-6 кунда ўз ҳолатига қайтиши мумкин.


Хужалик сувлари билан таъминлаш
Республикамизда табиий сув заҳиралари ниҳоятда чекланган. Шу сабабли ҳам ичимлик суви мамлакатимизда қадрли ҳисобланади. Бироқ кейинги йилларда сувдан фойдаланишда жиддий нуқсонларга йўл қўйдик ва қўймоқдамиз. Кўп жойларда суғориш системаси (канал, лоток, ариқлар) носозлигидан сувнинг бир қисми ерга шимилиб ёки ҳавога буғланиб исроф бўлиб кетаяпти, баъзи хўжаликларда, айниқса, Карши канали атрофида сувдан режасиз фойдаланиш, кўллатиб суғориш, кераксиз жойларга оқизиб қўйиш ҳоллари учраб туради. Кўп хўжаликларда сув оптимал миқдоридан икки баробар кўп сарфланаётганлиги маълум. Мас: Ғузани меъёридан кўп суғориш уни ғовлаб кетишига, тупроқ совуши ва зичланишига, ундаги фойдали микроорганизмлар фаолиятини сусайишига олиб келади.
Сувни исроф ва ифлос қилиш ҳолларини кўплаб учратиш мумкин. 2005 йил маълумотларига кўра Қашқадарё вилоятида ҳам бу борада кўпгина камчилик ва нуқсонларга йўл қўйилган. Ҳозирги кунда вилоятимизда 69 та ташкилот бўлиб, улардан 45 таси сув ҳавзасига 24 таси эса рельефга 21 млн. оқинди сувларни ташлайдилар. Жумладан, мисол қилиб, Муборак газни қайта ишлаш заводини, Шўртан газ конларини, Қарши шаҳар “Сув оқова” ташкилотини ва Шўртан-Кимё мажмуасини кўрсатишимиз мумкин.
Айрим ташкилотларда сув тозалаш иншоотларнинг талабга жавоб бермаслиги сабабли оқова сувлар тўғридан-тўғри очиқ сув ҳавзаларига ва рельефга ташланмоқда. Натижада бу оқова сувлар нафақат очиқ сув ҳавзаларини, балки ер ости сувларини ҳам ифлослантирмоқда. Сувни тежаб сарфлашда олдинги авлодларнинг бой тажрибаларидан фойдаланиш лозим. Баъзи мутахассислар нишаб жойларда сардобага ўхшаш сувни бир жойга йиғувчи кичик иншоотлар қуриб, бахор ойларида ёққан ёмғир сувини тўплаб, ёз ойларида ундан экинларни суғориш ёки молларни суғоришда фойдаланиш мумкинлигини айтишаяпти.
Сувни муҳофаза қилишнинг асосий шартларидан бири, уни тежаб сарфлашдир. Сувни тежашда борган сари кўпайиб бораётган оқова сувларини йиғиб, уни тозалаш ва қайта ишлатиш катта аҳамиятга эгадир.



Download 475 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling