Умумий экология ва ботаника кафедраси «ШАҲар экологияси»


киши учун қанча ҳаво берилса уй ҳавоси тоза сақланади?


Download 475 Kb.
bet26/33
Sana13.11.2023
Hajmi475 Kb.
#1771493
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   33
Bog'liq
шахар

1 киши учун қанча ҳаво берилса уй ҳавоси тоза сақланади? 1 киши учун 120 м3 ҳавони уй-жойга бериш зарарли газлардан 80-85% га камайтиради, аэротоксин, микроблар ва чанг заррачаларини йўқотади.. Хона учун 1 кишига, бир соат – 30 м3, болалар учун – 20 м3 ҳаво бериш тавсия этилади. Демак уй ҳавосини нормал сақлаш учун ҳар бир кишининг яшаш майдони 17,5 м2 дан кам бўлмаслиги зарур.
Ҳавони ионланиши.
Уй ҳавосини киши учун аҳамияти уни ионланишига ҳам боғлиқ. Хонада табиий газдан фойдаланиш оғир ионлар миқдорини оширади. Масалан: газ плитасини 4 та горелкасини бир неча минут ёқиб қўйиш мусбат ионлар сонини 200 000 тага етказади. Ҳавонинг мусбат ёки манфий ионланиши киши организмида маълум ўзгаришларни келтириб чиқаради. Ҳаво мусбат ионланганда организм учун фойдали хусусияти камаяди. Нафас йўли билан организмга тушган манфий ионларни маълум миқдори организмни мустаҳкамлайди, муҳит таъсирига чидамлилигини оширади. Хавони ионланиши, кислородни озонга, эркин азотни азот оксидига айлантиради. Шунинг учун ионлашган хаво комплект таъсир этади. Хавони мусбат ионланиши даражасини юқорилиги хонада кишилар кўп хона хажми кичик бўлганда юзага келади. Хавода манфий ионларнинг кам булиши маиший хавонинг физиобиологик фаоллигини хам камайишига сабабчи бўлади.
Ионизатор, кондиционер, озонаторлардан фойдаланиш.

Уй хавосини тоза, организм соғлиғи учун фойдали ҳолда сақлаб туриш хозирда энг муҳим муаммо бўлиб турибди. Уй жойларда махсус шамоллатиш системасидан фойдаланиш хона хавосини тоза сақловчи асосий воситалардан биридир. Бундан ташқари хозирда кондиционерлардан хаво намлигини, хароратини бир хил сақлаш учун кенг фойдаланилмоқда. Хавони мусбат ионланиб қолишини камайтириш мақсадида хозирда махсус ионизатор асбоби мавжуд бўлиб, бу асбоб мусбат ионларни манфий ионларга айлантиради.


Турмушда озонатор асбобидан хам кенг қўлланилмоқда, бу асбоб кислородни озонга айлантиради. Озон кучли оксидловчи бўлганлигидан хона хавосидаги микроорганизмларни емиради, аралашма газларни нейтраллаш тиради. Хонадаги нохуш хидларни йўқотади. Озонатордан кўпинча ошхона ва хожатхонанинг нохуш хидини йўқотиш мақсадида фойдаланилади. Хона хавосида озон миқдори нормадан ошиб кетишига йўл қўйиб бўлмайди. Чунки озон киши кўзи ва томоқ йўлларини яллиғлантиради. Ёпиқ биноларда озоннинг рухсат этилган миқдори 0,1 мг/м3 деб белгиланган.



Download 475 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling