Умумий қисм [окоз
Download 0.65 Mb.
|
Налоговый Кодекс (узб)
451-модда. Солиқ базаси
Солиқ базаси солиқ тўловчи томонидан мустақил равишда ҳар бир қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилмага нисбатан аниқланади. Солиқ (ҳисобот) даври бошланганидан эътиборан ўсиб борувчи якун билан аниқланадиган қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилма ҳажмининг қиймати солиқ базасидир. Агар ушбу модданинг тўққизинчи — ўн биринчи қисмларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилма ҳажмининг қиймати солиқ (ҳисобот) даври учун ўртача олинган реализация қилиш баҳосида ҳисоб-китоб қилинади. Солиқ (ҳисобот) даври учун ўртача олинган реализация қилиш баҳоси ҳар бир қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилма бўйича пулда ифодаланган реализация қилиш ҳажмларини (қўшилган қиймат солиғини ва акциз солиғини чегирган ҳолда) натурада ифодаланган реализация қилиш ҳажмига бўлиш орқали алоҳида аниқланади. Агар қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилмадан шахсий ишлаб чиқариш ёки хўжалик эҳтиёжлари учун қисман фойдаланилса, солиқ базаси қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилманинг бутун ҳажми ҳисобида, ушбу фойдали қазилманинг ўртача олинган реализация қилиш баҳосидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Солиқ (ҳисобот) даврида фойдали қазилма реализация қилинмаган тақдирда, солиқ базаси реализация қилиш амалга оширилган охирги солиқ (ҳисобот) даврида фойдали қазилмани реализация қилишнинг ўртача олинган нархидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Фойдали қазилмаларни қазиб олиш (ажратиб олиш) бошланганидан буён улар реализация қилинмаган тақдирда, солиқ базаси солиқ (ҳисобот) даврида мазкур фойдали қазилмаларни қазиб олишнинг (ажратиб олишнинг) 20 фоизга оширилган ишлаб чиқариш таннархидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Бунда солиқ тўловчи реализация қилиш амалга оширилган биринчи ҳисобот даврида ҳисобланган солиқ суммасига ҳисобот даврида шаклланган ўртача олинган нархидан келиб чиққан ҳолда кейинги тузатишни киритиши шарт. Қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилмадан тўлалигича шахсий ишлаб чиқариш ёки хўжалик эҳтиёжлари учун фойдаланилган ҳолларда солиқ базаси қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилманинг 20 фоизга оширилган ишлаб чиқариш таннархидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Солиқ тўловчи қазиб олинган табиий газни ва (ёки) нефтни мустақил равишда ёхуд қайтариш шарти билан қайта ишлашга бериш асосида қайта ишлашни амалга оширган ҳолларда солиқ базаси ушбу фойдали қазилмалардан олинган маҳсулотларни реализация қилиш баҳосидан келиб чиқиб, уларга солиқ тўловчи томонидан сарфланган дастлабки ишлов бериш, уларни қайта ишлаш ва транспортда ташиш харажатлари чегириб ташланган ҳолда аниқланади. Агар ушбу Кодекснинг 4511-моддасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, қимматбаҳо, рангли ва радиоактив металларни, шунингдек нодир элементларни ҳамда нодир ер элементларини қазиб олишда солиқ базаси ушбу фойдали қазилмаларни реализация қилишнинг ўртача олинган нархидан келиб чиққан, уларга ишлов бериш (уларни бойитиш), уларни қайта ишлаш ва (ёки) транспортда ташиш харажатлари чегириб ташланган ҳолда аниқланади. Фойдали қазилмаларнинг айрим турларига нисбатан солиқ базасини аниқлашнинг ўзига хос хусусиятлари ушбу Кодекснинг 4511-моддасида белгиланади. Download 0.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling