Умумий қисм [окоз


XVIII БЎЛИМ. ЕР ҚАЪРИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН СОЛИҚ


Download 0.65 Mb.
bet294/321
Sana28.12.2022
Hajmi0.65 Mb.
#1016391
TuriКодекс
1   ...   290   291   292   293   294   295   296   297   ...   321
Bog'liq
Налоговый Кодекс (узб)

XVIII БЎЛИМ.
ЕР ҚАЪРИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН СОЛИҚ

64-боб. Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш
449-модда. Солиқ тўловчилар
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ер қаъридан фойдали қазилмаларни қазиб олишни ва (ёки) техноген минерал ҳосилалардан фойдали қазилмаларни ажратиб олишни (бундан буён ушбу бўлимда фойдали қазилмаларни қазиб олиш (ажратиб олиш) деб юритилади) амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни солиқ тўловчилари (бундан буён ушбу бўлимда солиқ тўловчилар деб юритилади) деб эътироф этилади.
Қонунчиликда назарда тутилган шартларга риоя этган ҳолда қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олишга доир фаолиятни амалга оширувчи жисмоний шахслар қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олишга доир фаолиятни амалга оширишга тааллуқли қисм бўйича солиқ тўловчилар бўлмайди.
450-модда. Солиқ солиш объекти
Фойдали қазилмани қазиб олиш (ажратиб олиш) ҳажми ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ (бундан буён ушбу бўлимда солиқ деб юритилади) солиш объектидир.
Қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилманинг ҳажми қазиб олиш (ажратиб олиш), бирламчи ишлов бериш, қайта ишлаш ва транспортда ташишнинг бутун технологик цикли доирасида юзага келадиган технологик йўқотишларни ҳисобга олган ҳолда, қонунчиликда белгиланган тартибда ваколатли орган томонидан тасдиқланган нормалар доирасида, бундай нормалар мавжуд бўлмаганда эса — солиқ тўловчи томонидан тасдиқланган нормалар доирасида аниқланади.
Фойдали қазилмаларни қазиб олишнинг (ажратиб олишнинг) ва фойдали қазилмаларга бирламчи ишлов беришнинг (уларни қайта ишлашнинг) технологик цикли доирасидаги йўқотишлар технологик йўқотишлар деб эътироф этилади, хусусан:
фойдали қазилмаларни қазиб олиш чоғидаги йўқотишлар, шу жумладан уларнинг қолдиқлари (ажратиб олиб бўлмайдиган захиралари);
углеводородларни дастлабки саноат мақсадида қайта ишлаш чоғидаги йўқотишлар;
қатламдаги босимни сақлаб туриш ва (ёки) углеводородларни ёпиқ технологик цикл доирасида ажратиб олиш учун маҳсулдор қатламга қайта ҳайдаб киритиладиган табиий газ ҳажми.
Солиқ солиш объекти фойдали қазилманинг ҳар бир тури бўйича алоҳида аниқланади.
Қуйидагилар солиқ солиш объекти бўлмайди:
солиқ тўловчиларга берилган ер участкалари доирасида қазиб олинган (ажратиб олинган) ҳамда шахсий хўжалик ва маиший эҳтиёжлари учун фойдаланилган, кенг тарқалган фойдали қазилмалар. Кенг тарқалган фойдали қазилмалар рўйхати қонунчиликда белгиланади;
қонунчиликда белгиланган тартибда дарё ўзанларини тозалаш ва қирғоқларни мустаҳкамлаш ишлари натижасида қазиб олинган (ажратиб олинган) норуда фойдали қазилмалар, бундан реализация қилинган фойдали қазилманинг ҳажми мустасно.

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   290   291   292   293   294   295   296   297   ...   321




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling