Умумий қисм [окоз


-модда. Товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма амалга оширилган сана


Download 0.69 Mb.
bet168/350
Sana13.04.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1350324
TuriКодекс
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   350
Bog'liq
ЎзР Солиқ кодекси 30.12.2019

242-модда. Товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма амалга оширилган сана
Агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, маҳсулот етказиб берувчи томонидан ҳисобварақ-фактура тақдим этилган сана ёки товарлар жўнатилган (берилган) сана, агар ушбу сана ҳисобварақ-фактура тақдим этилган санадан олдин келса, товарларни реализация қилиш бўйича айланма амалга оширилган санадир.
Агар товарни жўнатиш (бериш) амалга оширилмаса, товарга бўлган мулк ҳуқуқи харидорга ўтказилган кун товарларни реализация қилиш бўйича айланма амалга оширилган санадир.
Кўчмас мол-мулк реализация қилинган тақдирда, кўчмас мол-мулкни бошқа шахс тасарруфига ўтказиш тўғрисидаги шартноманинг тарафлари томонидан имзоланган қабул қилиб олиш-топшириш далолатномаси бўйича харидорга кўчмас мол-мулк берилган сана айланма амалга оширилган сана деб ҳисобланади.
Хизматлар кўрсатилганлиги фактини тасдиқловчи ҳисобварақ-фактура ёки бошқа ҳужжат расмийлаштирилган (имзоланган) сана хизматларни реализация қилиш бўйича айланма амалга оширилган санадир.
Ушбу модданинг тўртинчи қисми қоидалари бошланиши бир ҳисобот (солиқ) даврига, тамомланиши эса бошқа ҳисобот (солиқ) даврига тўғри келадиган хизматларга нисбатан ҳам қўлланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Электр ва (ёки) иссиқлик энергияси, сув, газ, коммунал хизматлар, алоқа хизматлари, молиявий ва суғурта хизматлари, қувурлар тизими орқали юкларни ташишга доир хизматлар реализация қилинганда, товарлар (хизматлар) доимий (узлуксиз) асосда реализация қилинган бошқа холларда товарлар етказиб берилган (хизматлар кўрсатилган) календарь ойнинг сўнгги куни товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма амалга оширилган санадир.
(242-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон)
Объектлар қурилишида, шу жумладан объектларни фойдаланиш учун тайёр ҳолда қуришда, шунингдек узоқ (бир солиқ ҳисоботи давридан ортиқ) технологик даврийликдаги узоқ муддатли шартномалар бўйича, агар тузилган узоқ муддатли шартномалар шартларида хизматларни ҳар ойда топшириш назарда тутилмаган бўлса, ҳар бир календарь ойнинг охирги куни айланма амалга оширилган сана деб ҳисобланади.
Мол-мулк молиявий ижарага (лизингга) берилганда, молиявий ижара (лизинг) шартномаси тарафлари томонидан имзоланган қабул қилиш-топшириш далолатномасига кўра мол-мулк ижарага олувчининг (лизингга олувчининг) тасарруфига берилган сана айланма амалга оширилган сана деб ҳисобланади.
Солиқ тўловчининг ўз эҳтиёжлари учун товарларни беришда (хизматлар кўрсатишда) айланма амалга оширилган сана деб солиқ тўловчининг тегишли ички ҳужжати билан расмийлаштирилган, ушбу товарни бериш (хизматлар кўрсатиш) амалга оширилган кун эътироф этилади.
Товарлар экспорт божхона тартиб-таомилига жойлаштирилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқилган тақдирда, қуйидаги саналар товарни реализация қилиш бўйича айланма амалга оширилган сана деб ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) божхона тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ аниқланадиган божхона чегараси ҳақиқатда кесиб ўтилган сана;
(242-модда ўнинчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
2) божхонага оид декларациялашни амалга оширган божхона органининг белгилари қўйилган ҳолда товарларга тааллуқли божхона юк декларацияси рўйхатдан ўтказилган сана – даврий ва (ёки) вақтинчалик божхонага оид декларациялашдан фойдаланилган ҳолларда.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 22, 47, 75 ва 120-моддалари.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.03.00 Қўшимча қиймат солиғи / 07.10.03.02 Қўшимча қиймат солиғи бўйича имтиёзлар / 07.90.00.00 Умумдавлат солиқлари]

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   350




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling