Умумий қисм [окоз
-модда. Умидсиз қарзлар бўйича харажатлар
Download 0.69 Mb.
|
ЎзР Солиқ кодекси 30.12.2019
- Bu sahifa navigatsiya:
- 314-модда. Қўшилган қиймат солиғига доир харажатлар
- 315-модда. Захира фондларини шакллантириш харажатлари
313-модда. Умидсиз қарзлар бўйича харажатлар
Ушбу модда мақсадларида, суднинг қарорига кўра, банкротлик, тугатиш, қарздор вафот этганлиги туфайли мажбуриятлар тугатилганлиги оқибатида ёки даъво муддати ўтганлиги оқибатида тўланиши мумкин бўлмаган қарз умидсиз қарз деб эътироф этилади. Солиқ тўловчи олдинги ҳисобот (солиқ) даврларида солиқ солинадиган даромадлар олиш билан боғлиқ бўлган умидсиз қарзларни чегириб ташлашга ҳақли. Умидсиз қарзларни чегириб ташлашга фақат қарз ҳисобдан чиқарилган ва солиқ тўловчининг бухгалтерия ҳисоботида акс эттирилган тақдирда йўл қўйилади. 314-модда. Қўшилган қиймат солиғига доир харажатлар Агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, сотиб олинган товарларнинг (хизматларнинг) қийматида қўшилган қиймат солиғи бўйича қуйидаги чиқимлар ҳисобга олинади: 1) ушбу Кодекснинг 267-моддасида назарда тутилган тартибда ҳисобга олинмайдиган қўшилган қиймат солиғи суммаси; 2) ушбу Кодекс 268-моддасининг олтинчи қисмида назарда тутилган тартибда қўшилган қиймат солиғи суммаси; 3) ушбу Кодекснинг 270-моддасида кўрсатилган ҳолда қўшилган қиймат солиғига тузатиш киритиш суммаси. Қўшилган қиймат солиғи тўловчиси ҳисобга олинмайдиган қўшилган қиймат солиғи суммасини қуйидаги ҳолларда харажатлар жумласига киритишга ҳақли: 1) ушбу Кодекс 268-моддасининг бешинчи қисмига мувофиқ мутаносиб усулни қўллашда; LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекс 268-моддасининг бешинчи қисми. 2) агар солиқнинг тузатиш киритиш суммасини бундай тузатиш амалга оширилаётган сотиб олинган товарларнинг (хизматларнинг) қийматига киритиш мумкин бўлмаса, қўшилган қиймат солиғига ушбу Кодекснинг 269 ва 270-моддаларига мувофиқ тузатиш киритишда; 3) ушбу Кодекснинг 271-моддасида назарда тутилган тартибда қўшилган қиймат солиғига тузатиш киритишда. LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 269 — 271-моддаси. 315-модда. Захира фондларини шакллантириш харажатлари Олдинги таҳрирга қаранг. Банклар ва банк операцияларини амалга оширишга доир лицензия асосида банк операцияларининг айрим турларини амалга оширувчи юридик шахслар, шунингдек суғурта ташкилотлари қонунчилик талабларига мувофиқ захира фондларини ташкил этади. (315-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган захира фондларига ажратмалар қонунчиликда назарда тутилган тартибда, қуйидаги нормалар доирасида харажатлар жумласига киритилади: банклар томонидан — қонунчиликда белгиланган норманинг 80 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда; банк операцияларини амалга оширишга доир лицензия асосида банк операцияларининг айрим турларини амалга оширувчи юридик шахслар ва суғурта ташкилотлари томонидан — қонунчиликда назарда тутилган нормалардан юқори бўлмаган миқдорда. (315-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон) Ушбу модда биринчи ва иккинчи қисмларининг қоидалари соф фойда ҳисобидан шакллантириладиган захира фондларини ташкил этиш ҳолларига нисбатан татбиқ этилмайди. Ҳақиқий харажатлар, уларга нисбатан захира фонди шакллантирилган бўлса, ташкил этилган захира фонди суммаси ҳисобидан ҳисобдан чиқарилади. Download 0.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling