Умумий қисм [окоз


-боб. Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари


Download 0.69 Mb.
bet337/350
Sana13.04.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1350324
TuriКодекс
1   ...   333   334   335   336   337   338   339   340   ...   350
Bog'liq
ЎзР Солиқ кодекси 30.12.2019

68-боб. Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари
473-модда. Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига солиқ солиш шартлари
Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига киритилган инвестициялар ҳажмига қараб, мол-мулк солиғидан, ер солиғидан ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланган муддатга озод қилиш тарзида солиқ имтиёзлари берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчилари фойда солиғини тўлашдан ўзи киритган инвестициялар ҳажмига қараб:
3 миллион АҚШ долларидан 5 миллион АҚШ долларигача бўлган миқдордаги инвестициялар учун — 3 йил муддатга;
5 миллион АҚШ долларидан 15 миллион АҚШ долларигача бўлган миқдордаги инвестициялар учун — 5 йил муддатга;
15 миллион АҚШ доллари ва ундан юқори миқдордаги инвестициялар учун — 10 йил муддатга озод этилади.
(473-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 12 июлдаги ЎРҚ-783-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2022 й., 03/22/783/0620-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган солиқ имтиёзлари фақат инвестор (инвесторлар) ва Махсус иқтисодий зона дирекцияси ўртасида тузилган Махсус иқтисодий зона ҳудудига инвестиция киритиш тўғрисидаги битимда назарда тутилган махсус иқтисодий зона иштирокчисининг фаолияти турларига нисбатан татбиқ этилади.
(473-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 12 июлдаги ЎРҚ-783-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2022 й., 03/22/783/0620-сон)
Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчилари қўшилган қиймат солиғи ва бошқа солиқлар бўйича имтиёзлардан ушбу Кодексга мувофиқ фойдаланиладилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 февралдаги «Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги Қонунининг 3, 39, 42-моддалари.

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   333   334   335   336   337   338   339   340   ...   350




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling