474-модда. Махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари томонидан солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби
Ушбу Кодекс 473-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддати махсус иқтисодий зона иштирокчисининг гувоҳномаси олинган кундан эътиборан ҳисоблаб чиқарилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Кодекс 473-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган фойда солиғи бўйича имтиёзларнинг амал қилиш муддати махсус иқтисодий зона ҳудудида ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш) объекти фойдаланишга қабул қилинган санадан эътиборан ҳисобланади.
(474-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 12 июлдаги ЎРҚ-783-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2022 й., 03/22/783/0620-сон)
Махсус иқтисодий зонанинг иштирокчиси мақомидан маҳрум этилганда тадбиркорлик субъекти махсус иқтисодий зона иштирокчиларига бериладиган солиқ имтиёзлари ва бошқа преференциялардан махсус иқтисодий зона иштирокчиси мақомидан маҳрум этилган ойнинг биринчи кунидан эътиборан фойдаланишга ҳақли эмас.
Агар махсус иқтисодий зона иштирокчиси инвестициялар ҳажмини солиқ имтиёзларининг узоқроқ амал қилиш муддатини назарда тутадиган миқдоргача оширса, у инвестицияларнинг ҳақиқий ҳажмига мувофиқ солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддатини узайтиришга ҳақли. Бунда, агар инвестициялар ҳажмининг ошиши имтиёзларнинг аввалги амал қилиш муддати тугаганидан кейин амалга оширилса, солиқ имтиёзлари имтиёзларнинг узоқроқ амал қилиш муддатига бўлган ҳуқуқ юзага келган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан эътиборан қўлланилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 февралдаги «Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги Қонунининг 39-моддаси.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.10.00 Маҳсулот тақсимотига оид битимлар]
69-боб. Маҳсулот тақсимотига оид битим доирасида амалга ошириладиган фаолиятга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари
Do'stlaringiz bilan baham: |