Умумий қисм [окоз


Download 0.69 Mb.
bet339/350
Sana13.04.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1350324
TuriКодекс
1   ...   335   336   337   338   339   340   341   342   ...   350
Bog'liq
ЎзР Солиқ кодекси 30.12.2019

475-модда. Умумий қоидалар
Маҳсулот тақсимотига оид битим шартнома бўлиб, бу шартномага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳақ олиш асосида ҳамда муайян муддатга чет эллик инвесторга битимда кўрсатилган ер қаъри участкасида конларни аниқлаш, қидириш ва фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун мутлақ ҳуқуқлар беради.
Маҳсулот тақсимотига оид битимда қуйидагилар назарда тутилади:
ҳисоб юритиш ва ҳисобот бериш тартиби;
солиқ солиш ва бошқа тўловларни тўлаш шартлари;
чет эллик инвесторнинг улушини олиб чиқиш тартиби.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 7 декабрдаги «Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида»ги Қонунининг 3-моддаси.
476-модда. Маҳсулот тақсимотига оид битим доирасида амалга ошириладиган фаолиятга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Чет эллик инвестор, бундан маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно, маҳсулот тақсимотига оид битимнинг амал қилиш муддати мобайнида ушбу Кодекснинг 17-моддасида назарда тутилган солиқларни тўлайди.
(476-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган солиқлар, агар маҳсулот тақсимотига оид битимда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг резидентлари учун белгиланган ставкалар бўйича ундирилади.
Чет эллик инвесторга солиқ солиш қуйидаги ўзига хос хусусиятлар инобатга олинган ҳолда амалга оширилади:
1) фойда солиғи маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича ишларни бажариш чоғида олинган даромад бўйича ва фаолиятнинг бошқа турлари бўйича олинган даромад бўйича алоҳида-алоҳида тўланади. Битим шартларига биноан чет эллик инвесторга тегишли бўлган, чегирмалар қилинмаган ҳолда фойдага қолган маҳсулотнинг қиймати маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича ишларни бажариш чоғида олинган даромадлар бўйича фойда солиғи солиш объектидир;
2) минерал хом ашёни кавлаб олиш ҳажмига ёки ишлаб чиқарилган маҳсулот қийматига нисбатан фоизли нисбатда маҳсулот тақсимотига оид битим шартларига мувофиқ белгиланадиган ва пул шаклида ёки кавлаб олинган минерал хом ашёнинг бир қисми тарзида тўланадиган ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар юридик шахс мақомига эга бўлмаган юридик шахслар бирлашмаси инвестор сифатида иш юритаётган бўлса, бундай бирлашманинг иштирокчиларидан бири ёки маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича ишларни бажарувчи оператор солиқ мажбуриятларини бажарувчи бўлади. Бунда ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома олган инвестор бир ойлик муддатда солиқ органини мазкур бирлашмадан солиқ мажбуриятини бажарувчи бўлиб иш юритадиган иштирокчи тўғрисида хабардор этиши шарт.
(476-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 7 декабрдаги «Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида»ги Қонунининг 20-моддаси.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.08.00 Шахсларнинг айрим тоифаларини солиққа тортиш / 07.10.08.10 Адвокатлик ташкилотларни ва адвокатларни солиққа тортиш / 07.90.00.00 Умумдавлат солиқлари]

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   335   336   337   338   339   340   341   342   ...   350




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling