Умумий қисм [окоз


-модда. Молиявий санкциялар


Download 0.74 Mb.
bet137/281
Sana16.06.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1500283
TuriКодекс
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   281
Bog'liq
Янги солик кодекси Ўзбекистон 30 12 2019 (2)

218-модда. Молиявий санкциялар
Молиявий санкциялар солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарлик чорасидир.
Молиявий санкциялар ушбу Кодекснинг 28 ва 29-бобларида назарда тутилган миқдорларда белгиланади ва пул ундириш (жарималар) тарзида қўлланилади.
Жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳеч бўлмаганда битта ҳолат мавжуд бўлган тақдирда, жарима миқдори ушбу Кодекснинг тегишли моддасида белгиланган миқдорга нисбатан икки марта камайтирилади.
Аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлардаги айбга иқрор бўлинганда ва солиқ органининг солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарори олинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда молиявий санкциялар суммаси ихтиёрий равишда тўланганда жарима миқдори ушбу Кодекснинг тегишли моддаларида белгиланган миқдорга нисбатан икки бараварга камайтирилади.
Ушбу Кодекснинг 216-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, жарима миқдори икки баробар оширилади.
Бир шахс томонидан икки ва ундан ортиқ солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда, молиявий санкциялар ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун алоҳида тарзда ундирилади.
28-боб. Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар ва уларни содир этганлик учун жавобгарлик
219-модда. Солиқ органида ҳисобга қўйиш тартибини бузиш
Қўшилган қиймат солиғининг солиқ тўловчиси сифатида солиқ органларида ҳисобга қўйишнинг белгиланган тартиби солиқ тўловчи томонидан бузилганда, —
солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳисобга қўйиш санасидан ҳақиқатда ҳисобга қўйилган санагача бўлган даврда олган даромадининг беш фоизи миқдорида, лекин беш миллион сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу Кодекснинг 131-моддасида назарда тутилган ҳолларда солиқ солиш объекти бўйича солиқ органларида ҳисобга қўйиш муддатлари бузилганда, агар ҳисобга қўйишнинг белгиланган муддатидан ўтиши:
ўттиз кундан кўп бўлмаганда, — бир миллион сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади;
ўттиз кундан кўп бўлганда, — икки миллион сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Чет эл юридик шахси томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий муассасасини ташкил этишга олиб келувчи фаолиятнинг солиқ органида ҳисобга қўймасдан амалга оширилиши —
бундай фаолиятни амалга ошириш бошлангандан ҳақиқатда ҳисобга қўйилган санагача бўлган даврда олинган даромаддан ўн фоиз миқдорида, лекин ўн миллион сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Жисмоний шахс томонидан тадбиркорлик фаолиятини якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга ошириш, —
бундай фаолиятдан олинган даромадларнинг ўн фоизи миқдорида, лекин бир миллион сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   281




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling