Умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади


-модда. Қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамасида оммавий ахборот


Download 393.91 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/8
Sana28.12.2022
Hajmi393.91 Kb.
#1019948
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
166-II 14.12.2000

6-модда. Қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамасида оммавий ахборот 
воситаларининг иштирок этиши 
Умумхалқ муҳокамасига қўйилган қонун лойиҳалари оммавий ахборот воситаларида 
эълон қилинади.
Оммавий ахборот воситалари қонун лойиҳалари умумхалқ муҳокамасининг 
боришини ѐритадилар, қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси иштирокчиларининг 
таклиф ва мулоҳазаларини эълон қилиб борадилар. 
II БОБ. ҚОНУН ЛОЙИҲАЛАРИНИНГ УМУМХАЛҚ МУҲОКАМАСИДА 
ФУҚАРОЛАРНИНГ ИШТИРОК ЭТИШ ҲУҚУҚЛАРИ КАФОЛАТЛАРИ 
7-модда. Қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамасида фуқаролар иштирок 
этишининг ихтиёрийлиги 
Қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамасида фуқароларнинг иштирок этиши 
ихтиѐрийдир. 
Фуқароларни қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамасида иштирок этишга 
мажбурлаш тақиқланади. 
8-модда. Қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамасида иштирок этишда 
фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилиги 
Қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамасида иштирок этишда фуқаролар тенг 
ҳуқуққа эгадирлар. 
Фуқароларнинг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, 
эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеига қараб қонун лойиҳаларининг умумхалқ 
муҳокамасида иштирок этиш ҳуқуқларини чеклаш тақиқланади. 
9-модда. 
Қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамасини ўтказишда 
ошкоралик 
Қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси ошкора ўтади ва оммавий тусга эга 
бўлади. 
Қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамасига тўсқинлик қилишга йўл 
қўйилмайди. 
10-модда. Қонун лойиҳалари умумхалқ муҳокамасининг ҳамма учун очиқлиги 
Қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси унинг ҳамма иштирокчилари учун 
очиқ бўлиши керак. 
Қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамасида иштирок этишга ҳеч ким монелик 
қилишга ҳақли эмас. 
11-модда. 
Қонун 
лойиҳаларининг 

Download 393.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling