ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
ҚОНУН ЛОЙИҲАЛАРИНИНГ УМУМХАЛҚ МУҲОКАМАСИ ТЎҒРИСИДА
I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади жамият ва давлат ҳаѐтининг энг муҳим
масалаларига
дахлдор қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси билан боғлиқ муносабатларни
тартибга солишдан иборат.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
2-модда.
Қонун
лойиҳаларининг
умумхалқ
муҳокамаси
тўғрисидаги
қонунчилик
Қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун
ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Қорақалпоғистон Республикасида қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси
Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилиги билан ҳам тартибга солинади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли
Қонуни
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
3-модда. Қонун лойиҳалари умумхалқ муҳокамасининг асосий принциплари
Қонун лойиҳалари умумхалқ муҳокамасининг асосий принциплари қуйидагилардан
иборат:
ихтиѐрийлик;
тенглик;
ошкоралик;
ҳамма учун очиқлик;
эркин фикр билдириш.
4-модда. Қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси иштирокчилари
Фуқаролар,
давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
органлари,
корхоналар,
муассасалар, ташкилотлар, сиѐсий партиялар ва бошқа
жамоат бирлашмалари
қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси иштирокчилари бўлишлари мумкин.
Чет эл давлатлари ва халқаро ташкилотларнинг экспертлари Ўзбекистон
Республикаси қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамасига ушбу Қонунга мувофиқ жалб
этилишлари мумкин.
5-модда. Қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамасида фуқароларнинг
ҳуқуқлари
Қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамасида фуқаролар қуйидаги ҳуқуқларга
эгадирлар:
қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамасида эркин иштирок этиш;
Олдинги
таҳрирга қаранг.
қонун лойиҳалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қонунчилик
палатасига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, бошқа давлат
органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар,
ташкилотлар, сиѐсий партиялар ва бошқа
жамоат бирлашмаларига, оммавий ахборот
воситаларига таклифлар ва мулоҳазалар киритиш;
(5-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3
декабрдаги 714-II-сон
Қонуни
таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами,
2004 й., 51-сон, 514-модда)
қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси
учун депутатлар билан, давлат
ҳокимияти ва бошқарув органларининг вакиллари билан ташкил
этилган учрашувларда ва
бошқа тадбирларда қатнашиш.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамасида иштирок этувчи фуқаролар
қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
(5-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-
сонли
Қонуни
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-
сон)