Умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади


-модда. Қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси бўлиб ўтадиган тил


Download 393.91 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/8
Sana28.12.2022
Hajmi393.91 Kb.
#1019948
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
166-II 14.12.2000

20-модда. Қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси бўлиб ўтадиган тил 
Фуқаролар қонун лойиҳасига доир таклиф ва мулоҳазаларини давлат тилида ѐки 
ўзлари билган исталган бошқа тилда киритишга ҳақлидирлар. 
IV БОБ. ҚОНУН ЛОЙИҲАЛАРИНИНГ УМУМХАЛҚ МУҲОКАМАСИ ДАВОМИДА 
ТУШГАН ТАКЛИФ ВА МУЛОҲАЗАЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ 
21-модда. Қонун лойиҳалари умумхалқ муҳокамаси иштирокчиларининг 
таклиф ва мулоҳазаларини кўриб чиқиш 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Фуқаролар, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари
корхоналар, 
муассасалар, 
ташкилотлар, 
сиѐсий 
партиялар 
ва 
бошқа 
жамоат 
бирлашмаларидан умумхалқ муҳокамаси давомида қонун лойиҳаси юзасидан тушган таклиф 
ва мулоҳазалар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмиталари 
томонидан кўриб чиқилади. 
(21-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги 714-II-сон 
Қонуни
таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-
модда) 
22-модда. Қонун лойиҳалари умумхалқ муҳокамаси иштирокчиларининг 
таклиф ва мулоҳазаларини умумлаштириш 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қўмиталари 
умумхалқ муҳокамаси давомида тушган таклиф ва мулоҳазаларни умумлаштирадилар ҳамда 
қонун лойиҳаларини маромига етказадилар. 
(22-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги 714-II-сон 
Қонуни
таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-
модда) 
23-модда. Шахс, жамият ва давлат манфаатларини ҳисобга олиш 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Қонун лойиҳаларини маромига етказиш пайтида Ўзбекистон Республикаси Олий 
Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталари, сиѐсий партиялар фракциялари аҳоли 
турли қатламларининг, жамият сиѐсий кучларининг ҳамда давлатнинг манфаатларини ҳар 
томонлама ҳисобга оладилар. 
(23-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-563-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон — 
2020 йил 1 январдан кучга киради) 

Download 393.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling