Умумий овšатланишда корхоналрда іисоб китоб ва калкуляция


Кам баіоли ва тез эскирадиган маісулотлар іисобини ташкил


Download 1.03 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/48
Sana05.04.2023
Hajmi1.03 Mb.
#1273741
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   48
Bog'liq
umumij ovqatlanishda korxonalarda hisob-kitob va kalkulyatsiya

12.4. Кам баіоли ва тез эскирадиган маісулотлар іисобини ташкил 
šилиш. 
Умумий овкатланиш корхоналарида кам бахоли ва тез эскирадиган 
махсулотлар гурухига ошхона сочиклари, дастурхонлар, махсус кийим, махсус 
оѐк кийимлари, ошхона идишлари, тўшак жихозлари, ишлаб чикариш инвентари, 
мебел жихозлари киради.
Ошхона сочиклари, дастурхонлари, махсус кийимлар омборга кабул 
килингач, ювилмайдиган бўѐклар билан уларга корхонанинг тамгаси босилади.
Бир хил махсулотларнинг хисобини олиб боришни енгилаштириш учун ошхона 
сочик- дастурхонлари, махсус кийимлар ва камик-пичокларга ўртача нархлар 
белгиланади. 
Кам бахоли ва тез эскирадиган махсулотлар омборлардан корхона рахбари 
ва бош мухосиб имзоланган талабнома ва юкхатлар асосида чикарилади. 
Мухосиблик бўлимларида кам бахоли инвентарлар ва махсус кийимлар 
аналитик хисобини корхоналар, сакланиш жойлари, моддий-жавобгар шахслар, 
номланиши, хажми ва нархига караб олиб борилади. 
Хисобга олиш учун кайдномалар, карточкалар ѐки китоблардан 
фойдаланилади.
Масалан: 
- омборлар бўйича кам бахоли ва тез эскирадиган махсулотларнинг 
айланма кайдномаси; 
- айланма-солиштирма кайдномалар; 
- омборларга кам бахоли ва тез эскирадиган махсулотларнинг келиб 
тушиш кайдномаси; 


- таркибий бўлинмаларга рўйхат ракамларига асосан ишлатиш учун 
берилган кам бахоли ва тез эскирадиган махсулотлар кайдномаси; 
- якка фойдаланишда бўлган махсус кийим ва махсус оѐк кийимларини 
хисобга олиш айланма кайдномаси; 
- кам бахоли ва тез эскирадиган махсулотларни рўйхатдан чикариш 
кайдномаси; 
- йўкламалар натижасининг солиштирма кайдномалари. 
Ушбу хужжатларнинг хаммаси мухосиблик ѐзувларини олиб бориш учун 
хизмат килади. 
Кам бахоли ва тез эскирадиган махсулотлар нархи корхона харажатлари 
хисобидан копланади. 
Яроксиз мебел жихозлари, инвентарлар мухосиблик бўлими ѐки махсус 
комиссия томонидан далолатнома асосида рўйхатдан чикарилади.
Махсус кийимлар, оѐк кийимлар маълум муддатга фаолияти шу нарсани 
талаб киладиган ходимларга бепул таркатилади. 
Намунавий кийимлар эса ресторанлар ходимларига 50 % ли чегирма билан 
берилади, кийимнинг колган нархи эса кийши муддати даврида аста-секин 
копланади.
Намунавий оѐк кийимлари эса сайѐхларга хизмат кўрсатадиган 
ресторанларнинг метрдотеллари ва официантларига бепул берилиши мумкин. 
Ишлаб чикаришда (ошхоналарда), буфетларда ишлатиладиган ошхона 
идишлари омбордан корхона фармойиши билан тасдикланган шахс 
жавобгарлигига топширилади. Шу билан биргаликда бу жавобгарлик зал 
маъмури, официантлар бригадири еки жамоасига хам юклатилиши мумкин.
Идишлар харакатини назорат килиш учун махсус журнал юритилади. Хар 
иш куни охирида идишларнинг тўликлиги текширилади. Агарда идишлар 
хисобида синиш, дарз кетиш, йитиш холлари аникланса, далолатнома тузилади. 
Идишларнинг мижоз томонидан синдирилиши, бузилиши далолатномаланмайди. 
Уларнинг нархи хазина оркали ундириб олинади ва жавобгар шахс хисобидан 
патта асосида чикариб юборилади. Корхона хисобидан ишлаб чикариш 


камайишлари меъѐри асосида товар айланмасига нисбатан фоизлар хисобида 
чикарилиб ташланади. Бу иш асосан чинни идишлар, шиша ва темир идишлар, 
ошхона жихозлари, ошхона сочик-дастурхонлари, махсус кийим, ошхона 
инвентарлари бўйича амалга оширилади. 
Меъѐрдан ташкари синиш, бузилиш холларидан келиб чикадиган зарар 
айбдор шахслар хисобидан ундириб олинади. 
Кам бахоли инвентарлар йилида бир марта асосий воситалар йўкламаси 
билан йўклама килинади. Ишлатилаѐтган ошхона идишлари, сочик-дастурхонлар 
эса хар чоракда йўклама килиниши керак. 
Йўклама даврида ювишга, ямашга берилган махсус кийимлар, сочик-
дастурхонлар маиший хизмат корхоналари патталари асосида рўйхатга 
киритилади. 
Йўклама натижалари солиштирма кайдномалар асосида аникланади. Кам 
бахоли ва тез эскирадиган махсулотларнинг ортикчаси корхонага кирим 
килинади, камомад эса моддий-жавобгар шахсдан ундирилади. 
Текшириш учун саволлар: 
1. Асосий воситаларни таснифлаб беринг. 
2. Кам бахоли ва тез эскирувчи махсулотлар нима? 
3. Кам бахоли ва тез эскирувчи махсулотларни хисобга олиш нималарни 
таъминлайди? 
4. Асосий воситалар кандай бахоларда бахоланади? 
5. Асосий воситалар харакати кайси хужжатларда расмийлаштирилади? 
6. Кам бахоли махсулотларни хисобга олиш кандай хужжатлар билан 
расмийлаштирилади? 
7. Кам бахоли махсулотлар кимлар учун мўлжалланган? 
8. Кам бахоли ва тез эскирувчан махсулотларнинг сакланиши учун ким 
жавобгар? 



Download 1.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling