А2+
Генетика асосларидан олган назарий билимларини амалиётга қўллаш юзасидан масала ва машқлар еча олади ва уларни амалда қўллай олади.
В1
Биология фанидаги кашфиётларнинг аҳамияти, тирик табиатнинг қонуниятлари, биологик хилма-хиллик ҳақида, атамалар, хусусий ва умумбиологик тушунчалар, қонунлар, назариялар, гипотезаларнинг мазмун-моҳиятини тушунади, ўз фикрини баён эта олади ва асослайди, тушунчаларни таҳлил қилади, умумлаштиради, хулосалар чиқара олади.
Биологик объект, ҳодиса, жараёнлар (тур — асосий систематик бирлик; тур мезонлари; эволюциянинг ҳаракатлантирувчи кучлари: ирсий ўзгарувчанлик, яшаш учун кураш, табиий танланиш; эволюция натижалари: турларнинг хилма-хиллиги, организмларнинг турли муҳит шароитларига мосланувчанлиги)нинг ўзига хос жиҳатларини кўргазмали воситалар асосида танийди, моҳиятини тушунган ҳолда ёзма, оғзаки тавсифлай олади.
Тирик организмларнинг ўзаро ва ташқи муҳит билан муносабатларини, организмларга экологик омилларнинг таъсирини, экосистема ва унда организмларнинг ўзаро муносабатлари, озиқ занжири, озиқ тўри, биосфера — глобал тизим; биосферада модда ва энергиянинг даврий айланишини, биосферада инсоннинг ролини, экологик муаммоларни, экосистемаларда инсон фаолиятининг оқибатларини тушунади, моҳиятини ёритиб бера олади.
Ахборотларнинг турли манбалари (дарслик, ўқув қўлланмаси, илмий-оммабоп адабиётлар, биологик луғатлар, энциклопедиялар, электрон-ахборот таълим ресурслари ва ҳоказолар) билан ишлай олади, керакли маълумотларни ажрата олади, маълумотларни таҳлил қилади ва амалда қўллай олади.
В1+
Тирик табиатнинг қонуниятлари, биологик хилма-хиллик, хусусий ва умумбиологик тушунчалар, биологик қонуниятларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириб бера олади ва биологиядан олган билимларини ҳаётда қўллай олади.
2. Биологик объектларда борадиган жараёнларни кузатиш, тажрибалар ўтказиш ва хулоса қилиш компетенцияси
А1
Мактаб тажриба майдонида ва синф хоналарида ўстирилаётган ўсимликларни танийди, мактабнинг тирик бурчагидаги ва табиатдаги ҳайвонларни кузата олади. Тажриба майдонларида ўстирилаётган ўсимликларда тажрибалар ўтказа олади ва хулосалар чиқара олади. Биология хонасида мавжуд дидактик ва тарқатма материаллар, лаборатория жиҳозлари билан ишлай олади, вақтинчалик препарат тайёрлай олади ва хавфсизлик қоидаларига риоя қилишни билади.
А1+
Мактаб тажриба майдонида ўстирилаётган ўсимликлар ва унинг органларидан гербарий тайёрлай олади, умуртқасиз ҳайвонлардан коллекциялар тўплаш йўлларини билади ва уларни изоҳлай олади, тайёрланган коллекцияларни тушунтира олади ва хулосалар чиқара олади.
А2
Биологик объектларда борадиган жараёнлар, тирик организмларнинг мосланиши ва тарқалишини ўрганиш учун тажриба ва кузатишларни аниқ мақсад ва режа асосида олиб боради, маълумотлар тўплайди, натижаларни қайд этади, олинган натижаларни таҳлил қила олади, умумлаштиради, хулоса қила олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |