А2+
Экологик омилларнинг табиатга ва инсон саломатлигига ижобий ва салбий таъсирларини изоҳлайди ва уларни ўзгаларга тушунтира олади.
В1
Соғлом турмуш тарзи меъёрларига риоя қилади, ўзининг ва ўзгаларнинг соғлиғини асраш ва қадрлаш, организмидаги ўзгаришларни назорат қилиш, репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш, жисмоний меҳнат ва ақлий фаолиятни уйғун равишда амалга оширишнинг аҳамиятини билади;
экологик маданият асослари: инсоният ва табиатнинг узвийлиги, инсон саломатлигига экологик омилларнинг таъсири, табиатда инсон фаолиятининг ижобий ва салбий оқибатларини таҳлил қила олади, табиат ва бошқа кишилар билан муносабатда ўз хатти-ҳаракатларини онгли равишда бошқара олади;
табиат ва унинг бойликларини асраш, қадрлаш, биологик хилма-хилликни сақлаш ва уни кўпайтиришда иштирок эта олади.
В1+
Табиат — инсон — жамият муносабатларини англаган ҳолда соғлом турмуш тарзи меъёрларини тушунтириб, унга амал қилиш йўлларини очиб бера олади;
сайёрамиздаги глобал, минтақавий ва маҳаллий экологик муаммоларни англаб, уларни ҳал этиш юзасидан олиб борилаётган тадбирларда фаол иштирок этади.
13-§. Табииёт ва география (Амалий география) фани
Умумий ўрта таълим муассасаларида табииёт ва география, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида амалий география ўқув фанини ўрганиш босқичлари
Таълим босқичи
|
Битирувчилар
|
Стандарт даражаси
|
Даража номланиши
|
Умумий ўрта таълим
|
Умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич 4-синф битирувчилари
|
А1
|
Табииёт фанини ўрганишнинг бошланғич даражаси
|
Табииёт фани чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабларининг 4-синф битирувчилари
|
А1+
|
Табииёт фанини ўрганишнинг кучайтирилган бошланғич даражаси
|
Умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчилари
|
А2
|
География фанини ўрганишнинг таянч даражаси
|
География фани чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабларининг
9-синф битирувчилари
|
А2+
|
География фанини ўрганишнинг кучайтирилган таянч даражаси
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |