Умумий тилшунослик
Download 0.93 Mb. Pdf ko'rish
|
750 Р РАСУЛОВ Умумий тилшунослик
Мирзо Меҳдихон Алишер Навоийнинг дунёвий аҳамиятга эга бўлган улкан илмий ва адабий меросини ўрганиш-лисоний йўналишда у яратган асарларни таҳлил қилиш- сўзларга, сўз маъноларига эътибор бериш, уларни изоҳлаш, маънавий қамровини, матн-даги қувватини очиб бериш, ўзга тилларга таржима қилиш кабилар, XV асрдан бошлаб, филологик тадқиқотларнинг –лек-сикографик ишларнинг асосий мақсади, вазифаси бўлиб қолди. Шунга кўра, айниқса, ушбу даврдан бошлаб, кўплаб луғатлар яратила бошландики, бу луғатлар ичида Эрон шоҳи Нодир шоҳнинг котиби астрободлик Низомиддин Муҳаммад ҳоди ал ҳусайни ас Сафавийнинг – Мирзо Меҳдихоннинг (XVIII) «Санглоҳ» (1760) луғати алоҳида аҳамиятга эгадир. Ушбу асарнинг ўзига хос томони шундаки, айни луғатга «Мабони ул - луғат, яъни сарфи ва наҳви луғати чиғатой» номли эски ўзбек тилининг грамматикасига оид тадқиқот ҳам киритилган. Маълум бўлдики, Мирзо Меҳдихоннинг «Санглоҳ» асарида ҳам лексикологияга, лексикографияга, грамматика-морфология ва синтаксисга оид масалалар юзасидан фикр юритилади. Асарнинг луғат қисми, асосан, шеъриятдаги ҳамда Лутфий, Бобур асарларидаги тушунилиши қийин бўлган сўзлар изоҳига, уларнинг форс тилига таржима қилинишига қаратилгандир. 3 Асарга қўшимча киритилган «Мабони ул - луғат» икки қисмдан: муқаддима ва тарсиф (грамматика) дан иборат. «Муқаддима»да асарнинг ёзилиш сабаблари берилади. Ишнинг тарсиф- грамматикаси эса олти бўлимни ўз ичига олади. Ушбу бўлимларда феъл - феълнинг турли нисбат шаклларининг келиши, феъл замонлари, феълнинг функционал шакллари (сифатдош, равишдош), феъл майллари, феълларнинг ясалиши, аффикслар олиши, олмошлар, уларнинг турлари, қўшимчалар, кўмакчи феъллар, сўзлар имлоси ва бошқалар ҳақида фикр юритилади. 1 Мирзо Меҳдихон ўзбек тилининг морфологиясига тўхталар экан, у бешта келишик шаклини қайд этади. Булар: 1. қаратқич келишиги (-нинг). 2. Тушум келишиги (-ни, -н). 3. Жўналиш келишиги (-ка, -га, -ға). 4. Чиқиш келишиги (- дан).5. ўрин-пайт келишиги (-да). Меҳдихон, шунингдек, эгалик қўшимчалари, сонлар-уларнинг турлари: тартиб (-нчи, - инчи), жамловчи (-ов, -овла, -лон) –биров, икков, учовла, уччовлон, тақсим сонлар (-ар, -ин) - юзар, бирин ҳақида, олмошлар-кишилик (ман, сан, биз, сиз), кўрсатиш: (бу, ул, шул, ўшал, мун, анлар, алар), 2 £аранг. А. Нурмонов. ¤ша асар, 93-бет. 3 £аранг. С. Усмонов. ¤ша асар, 55-бет. 1 Э. Умаров. Грамматика староузбекского языка «Мабони ул-лу²ат» Мирзы Мехдихана. АКД,Т. 1967, 6-8 бетлар. £´ш. ³аранг. А. Нурмонов. ¤ша асар, 106-107-бетлар. 37 қўмакчилар (учун, ила, илан, билан, бирла, бирлан) ҳамда фонетик ҳодисалар (элизия-бўюн-бўйни, оғиз-оғзи) ҳақида маълумот беради. Мирзо Меҳдихон, юқорида айтилганларга кўра, асарини ўзбек тилининг биринчи илмий грамматикаси деб атайди. 2 Download 0.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling