Умумий тилшунослик


Download 0.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/56
Sana09.06.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1474815
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56
Bog'liq
750 Р РАСУЛОВ Умумий тилшунослик

Абдуҳамид Нурмонов 
Абдуҳамид Нурмонов йирик ўзбек тилшуносларидан бири, кенг қамровли, 
сермаҳсул олим, филология фанлари доктори (1982), профессор (1983).
Абдуҳамид Нурмонов 1942 йилда Андижон вилоятининг Балиқчи туманида 
туғилди. 1958 йилда мактабни тугатди. 1958 – 1963 йилларда Фарғона давлат 
педагогика институтида ўқиди. 1973 йилда проф. М.Миртожиев раҳбарлигида 
«ўзбек тилида фонетик ўзгаришлардаги тежамкорлик принциплари» мавзусида 
номзодлик, 1983 йилда «ўзбек тили синтаксисини систем тадқиқ қилиш 
муаммолари» мавзусида докторлик диссертациясини ёқлади. 
Проф. А.Нурмонов ўзбек тилшунослигининг фонетика – фонология, 
морфонология, синтаксис, лексикография ва тилшунослик тарихи соҳалари 
бўйича қатор мукаммал асарлар яратган, мактаблар учун она тили 
дарсликларини нашр қилдирган етук олимдир. Унинг асосий асарлари: 
1.«Проблемы системного исследования синтаксиса узбекского языка» (1982). 2. 
«Гап ҳақида синтактик назариялар» (1988). 3.«ўзбек тилининг мазмуний 
синтаксиси» (ҳамкор, 1991). 4. «ўзбек тили фонологияси ва морфологияси» 
(ҳамкор, 1992). 5.«ўзбек тилининг назарий грамматикаси. Синтаксис» (ҳамкор, 
1995). 6. «ўзбек тилининг назарий грамматикаси. Морфология» (ҳамкор, 2001). 
7. «Тилшунослик ва табиий фанлар» (2001). 8. «ўзбек тилшунослиги тарихи» 
(2002). 9.«ҳозирги ўзбек тили фаол сўзларининг изоҳли луғати»(ҳамкор, 2001) 
ва бошқалар. 
Јайд этилган манбалардан маълумки, олим, асосан, ўзбек тили назарий 
грамматикаси – синтаксиси йўналишида баракали ижод қилган, муҳим 
тадқиқотлар яратган, ўз асарлари билан айни соҳанинг сифатли 
ривожланишига, синтаксиснинг формал – семантик йўналишига, унинг 
«ўсишига» катта ҳисса қўшган тилшуносдир. Умуман, у ўзбек тили 
синтаксисини система сифатида тадқиқ этишда фаоллик кўрсатган олимлардан 
биридир. 
2
Э.Умаров. А.Пардаев. «Ґамид ўуломович Неъматов» Туµфа, 20 – бет. 
1
А.Нурмонов. ¤ша асар, 226 – бет. 


92 
А.Нурмоновнинг ўзбек тилшунослигидаги катта хизмат-ларидан яна бири 
тилшунослигимиз тарихига оид фундаментал тадқиқотнинг - «ўзбек 
тилшунослиги тарихи» номли ўқув қўлланмасининг яратилишидир. Аниқроғи, 
катта ва оғир меҳнат эвазига яратилган ушбу асар ўзбек тилшунослигида муҳим
воқеа бўлди. Чунки, ҳозиргача 9 асрдан – халифалик давридан бошлаб, то шу 
кунгача изчиллик асосида, босқичма – босқич, бирма – бир тилшунослигимиз 
тарихи ва тараққиётини синчиковлик билан акс эттирган, баён қилган жиддий 
тадқиқот йўқ эди. Муаллифнинг сўзи билан айтганда «Аслида ўзбек 
тилшунослиги ўзининг узоқ тарихига эга. Тилшунослик соҳасида қалам 
тебратган алломаларимиз ўзларигача бўлган жаҳон олимларининг илмий 
меросидан баҳраманд бўлишлари билан бирга жаҳон тилшунослигининг 
равнақи учун ҳам ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшдилар. 
Айниқса, тилшуносликнинг фалсафий масалаларини ҳал этишда, фонема ва 
ҳарф муносабатини белгилашда, лисоний бирликларнинг мазмуний томонини 
ёритишда, узвий таҳлил усулининг пайдо бўлишида, алфавит ва мазмуний 
майдон асосидаги луғатлар тузиш тамойилларининг белгиланишида ўзбек 
тилшуносларининг хизматлари катта. 
Аждодларимиз қолдирган маданий меросини ўрганиш, улар яратган 
оламшумул илмий кашфиётларни рўй – рост баён қилиш имконияти фақат 
мустақиллик туфайлигина вужудга келди. 
Ана шу имкониятдан фойдаланган ҳолда ўтмиш маданий меросимизни 
синчиклаб ўрганиш, аждодларимизнинг дунё тилшунослигига қўшган 
хизматларини фахр – ифтихор туйғуси билан кенг омма ўртасида тарғиб ва 
ташвиқ қилиш ҳар бир ўзбек зиёлисининг энг шавқли – завқли ишига
айланмоғи лозим».
1
Биз ҳам шу фикрдамиз. 

Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling