Умумий тилшунослик
Download 0.93 Mb. Pdf ko'rish
|
750 Р РАСУЛОВ Умумий тилшунослик
Равшанхўжа Расулов Равшанхўжа Расулов истиқлол даври ўзбек тилшунос-лигининг таниқли вакили, сермаҳсул назариётчи олим, фило-логия фанлари доктори (1989), профессор (1990). Равшанхўжа Расулов 1946 йилда Тошкент шаҳрида туғилди. 1965 йилда мактабни тугатди. 1965 – 1970 йилларда ўзМУ (собиқ ТошДУ)нинг ўзбек филологияси факультетида ўқиди. 1975 йилда «Алпомиш» достонида сўзлар орасидаги синтак-тик муносабатнинг ифодаланиши» мавзусида номзодлик, 1989 йилда «ўзбек тилидаги ҳолат феъллари ва уларнинг валентлиги» мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. Р.Расулов ўзбек тилшунослигининг лексикология, семасио-логия, лексикография, синтаксис, умумий тилшунослик ва ўзбек тили фанлари бўйича фундаментал тадқиқотлар яратган олимдир. 1 А. Нурмонов. ¤ша асар, 222-бет. 1 Н.Маµмудов. ¤зимиз ва с´зимиз. Т., 1997, 3 – бет. 94 Унинг асосий асарлари: 1. «ўзбек тилидаги ҳолат феъллари ва уларнинг облигатор валентликлари» (1989). 2. «ўзбек тили феълларининнг семантик структураси» (1-қисм, 1990). 3. «Гла-голы состояния в узбекском языке и их валентность» (1991). 4. «Лексикологияни ўрганиш» (ҳамкор,1992). 5. «ўзбек тили феълларининг семантик структураси» (2-қисм, 1993). 6. «ўзбек тили систем лексикологияси асослари» (ҳамкор, 1995). 7. «ўзбек тили тасвирий ифодаларининг изоҳли луғати» (ҳам-кор, 1997). 8. «ўзбек тили феълларининг маъно тузилиши» (2001). 9. «ўзбек тили» (ҳамкор, 2004). 10. «Нутқ маданияти» (ҳамкор, 2004). 11. «ўзбек тили» (ҳамкор, 2005). 12. «Умумий тилшунослик. Тилшунослик тарихи. 1-қисм» (2005). 13. «ўзбек тили назарий грамматикаси муаммолари» (феъл – кесим валентлиги ва содда гап структураси, нашрда) ва бошқалар. Проф. Равшанхўжа Расулов туркологияда ҳолат феълларига оид қатор монографияларида илк бор ушбу феълларни илмий – назарий ва фалсафий жиҳатдан мукаммал ўрганиб чиқди. Айни феълларнинг маъно тузилишини компонент таҳлил усули асосида текшириб, уларнинг ички ЛСГларини аниқлаб, бу гу-руҳга кирувчи феълларнинг ҳар бирини таърифлади, тав- сифлади Шунингдек, айни ҳолат феълларининг валентлик им-кониятларини ҳам чуқур ёритиб берди. Шунга кўра ўзбек тилшунослигида систем лексикологиянинг ва систем синтак-сиснинг шаклланиши ва кенг қулоч ёйиши учун мустаҳкам замин яратди. Олимнинг устози профессор Ґ.Неъматов ҳамкорлиги ва раҳбарлигида яратилган «ўзбек тили систем лексикологияси асослари» асарида туркий тилшуносликда илк бор жаҳон систем – структур тилшунослигининг энг яхши жиҳатлари ўзининг аниқ ифодасини топди. Шунингдек, тадқиқотда шу кунгача ўзбек лексикологиясида эришилган ютуқлар умумлаштирилди, чуқурлаштирилди 1 , бир бутун ҳолда китобхонга тақдим этилди. Олим назарий – фалсафий йўналишдагина эмас, балки амалиёт билан боғлиқ - шу кунги тил сиёсатининг долзарб ма-салаларидан бири бўлган давлат тилини ўрганиш борасида ҳам асарларга эътибор бериб келмоқда. Аниқроғи ҳамкорликда – унинг раҳбарлигида олий ўқув юртлари рус гуруҳи талабалари учун катта ҳажмда лотин ёзувида «ўзбек тили» дарслиги эълон қилинди. Дарсликда назарий билимлар билан амалий билимлар уйғунликда берилди. Ишда асосий диққат – эътибор амалиётга – сўзлашув нутқига – нутқ ўстириш муаммосига қаратилди, нутқ услублари ва ўзбек тилида иш юритиш ҳужжатлари ҳақида ҳам маълумотлар келтирилди. Проф. Равшанхўжа Расуловнинг шогирди билан ҳамкор-ликда яратган тилимиз бойлигини намоён этувчи парафраза-ларнинг изоҳли луғати ҳам бўлиб, ушбу асар шу йўналишдаги дастлабки тадқиқот сифатида эътиборга лойиқдир. 2 1 Јаранг, А.Нурмонов. ¤ша асар, 188 – бет. 2 Монографик характердаги ´³ув ³´лланманинг µажм та³озосига к´ра VI б´лимда ³айд этилган тилшуносларнинг барчаси µа³ида маълумот бериш имкони б´лмади. Шунга к´ра µар бир авлод тилшуносларидан вакиллар келтириш билан чекландик. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling