Умумий тилшунослик
Download 0.93 Mb. Pdf ko'rish
|
750 Р РАСУЛОВ Умумий тилшунослик
Абу Али ибн Сино
Оврупода Авиценна номи билан машҳур бўлган ва Шарқда улуғлаб, «Шайҳурраис» номи билан аталган ватандошимиз Абу Али ибн Сино (980- 1037) турли соҳаларда, шу жумладан, тилшунослик бобида ҳам бир қанча асарлар яратди. Јомусий аллома Ибн Сино: 1) «Китоби ал милҳ финнаҳв» («ўткирлик синтаксисда эканлиги китоби») 2) «Китоб лисонул араб» («Араб тили китоби») 3) «Асбоби худут ал хуруф» («Товушларнинг чегараланиш сабаблари») каби тилшуносликка оид қатор асарлар қолдирди. Шу кунгача «Асбоби ҳудут ал ҳуруф» асарининг тўртта нашри: Јоҳира (2), Тифлис нашри ва Тошкент нашрлари маълум. Асарнинг Тошкент нашрини тайёрлашда проф. А.Маҳмудов ва проф. Ј.Маҳмудовларнинг хизматлари катта бўлди. Ушбу асар кириш ва олти бобдан ташкил топган. Манбада товушнинг ҳамда нутқ товушларининг пайдо бўлиш сабаблари, бўғиз ва тилнинг анатомияси, айрим араб товушларининг пайдо бўлишидаги ўзига хосликлари, ушбу товушларга ўхшаш нутқ товушлари ҳамда товушларнинг нутқий бўлмаган ҳаракатларда эшитилиши кабилар ҳақида фикр юритилади. Ибн Сино товушнинг ҳосил бўлишида ҳавонинг тўлқинсимон ҳаракати сабаб эканлигини тўғри кўрсатади. Аниқроғи, артикуляция ўрнидан ҳавонинг сиқилиб чиқиши натижасида нутқ товушлари юзага келади. У физикавий товушлар билан нутқ товушларини бир-биридан фарқлайди. Физикавий товушларни «савт», нутқ товушларини эса «ҳарф» сўзлари- терминлари билан номлайди. Физикавий товушнинг ҳам, нутқ товушининг ҳам ҳавонинг тўлқинсимон ҳаракати сабабли ҳосил бўлиши таъкидланади. 28 Демак, бу товушларнинг юзага келишида ҳавонинг тўлқинсимон ҳаракатланиши умумийлик ҳисобланади. Айни вақтда бу умумийликнинг хусусийлиги шундаки, савтлардан - физикавий товушлардан фарқли ҳолда ҳарфларнинг – нутқ товушларининг ҳосил бўлишида муайян нутқ аъзолари иштирок қилади. Демак, нутқ товушлари нутқ аъзолари орқали, бевосита уларнинг иштирокида юзага келади. Ибн Сино ҳарфларни – нутқ товушларини унли ва ундош товушларга ажратади. Унлилар миқдорини учта, ундошлар миқдорини эса йигирма саккизта деб белгилайди. Ундошлар ҳақида мукаммал маълумот беради. Умуман, Ибн Синонинг фонетика соҳасида яратган ишларини, баён қилган фикрларини, айниқса, унинг товушларни унли ва ундош товушларга ажратилишини жаҳон тилшунослиги тараққиётига қўшган салмоқли ҳиссаси сифатида баҳолаш лозим. 1 Download 0.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling