Умумий тилшунослик


Download 0.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/56
Sana09.06.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1474815
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   56
Bog'liq
750 Р РАСУЛОВ Умумий тилшунослик

Фойдаланилган адабиётлар 
1. История лингвистических учений. Средневековый Восток. 1981. 
2. Я.В.Лоя. История лингвистических учений. М., 1968.
3. Т.А.Амирова,Б.А.Ольховиков, Ю.В.Рождественский. Очерки по истории 
лингвистики. М., 1973. 
 
II. ўрта асрлар тилшунослиги 
 
ўрта асрлар V асрдан (476 йилдан) бошлаб, XV асргача (1492 йилгача) 
бўлган даврларни ўз ичига олади. Ушбу давр деярли барча фанлар 
тараққиётида, шу жумладан, Европа тилшунослигида ҳам турғунлик даври деб 
эътироф қилинади. Аниқроғи, айни давр тилшунослик тараққиётида на фактик 
материаллар тўплашда, на мукаммал назариялар, ғоялар яратишда - 
тилшунослик фанининг илгарилашида муҳим аҳамиятга эга бўлди. Бунинг 
асосий сабаби шундаки, ўарбий Европада мазкур даврдаги тарихий шароит, 
католик черковининг реакцион тазийқи илм - фаннинг ўсишига, ривожига 
жиддий тўсқинлик қилди.
Шунга қарамасдан ўрта асрларда шу давргача ёзувга эга бўлмаган бир қатор 
халқларда, масалан, гот, арман, ирланд, қадимги инглиз, славян ва бошқаларда 
ёзув - ёзув системаси пайдо бўлди. 
ўрта аср Оврупосининг ягона, асосий ўрганиладиган, тадқиқ қилинадиган 
тили лотин тили ҳисобланди. Лотин тилида давлат ҳужжатлари тузилар, илмий 
ва бадиий асрлар ёзилар, католик черковидаги диний жараёнлар амалга 
оширилар эди. Бу тил билим олишнинг ҳам калити ҳисобланарди. Лотин тили 
мантиқий фикрлаш мактаби деб ҳам тушуниларди. Лотин тили 
грамматикасининг қоидалари ва тушунчалари барча тиллар учун умумий 
ҳисобланиб, янги тиллар грамматикасига кўчирилар эди. Натижада ҳар бир 
бошқа тилнинг ўзига хослиги йўқолар эди. Аммо бу даврда ушбу тилда 
гаплашилмас-нутқий фаоллик юритилмас эди. Яъни у ўлик тилга айланган эди. 
Шунинг учун лотин тилининг талаффузи эмас, ҳарфлари, сўзларнинг ёзилиши 
муҳим эди. Лотин тили, асосан, Доната ва Присциан грам-матикаси асосида 
ўрганилар эди. 
Европада ўрта асрларнинг охирроқларида – XI-XII асрларда фалсафий-
лисоний баҳс-мунозара авж олиб кетди. Бу мунозара реализм ва номинализм 
таълимотлари номини олди. 

Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling