Умумий тилшунослик


Download 0.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/56
Sana09.06.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1474815
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   56
Bog'liq
750 Р РАСУЛОВ Умумий тилшунослик

Фойдаланилган адабиётлар 
 
1. 
История лингвистических учений. Средневековый Восток. М., 
1981. 
2. 
Н.А.Кондрашов. История лингвистических учений. М., 
1979. 
3. 
С.Усмонов. Умумий тилшунослик. Т., 1972. 
4. 
Т.А.Амирова,Б.А.Ольховиков, Ю.В.Рождественский. Очерки по 
истории лингвистики. М., 1975. 
5. 
Я.В.Лоя. История лингвистических учений. М., 1968. 
6. 
А.Нурмонов. ўзбек тилшунослиги тарихи. Т., 2002. 
 
 
ўрта Осиёда тилшунослик 
ўрта Осиёлик машҳур алломаларнинг жаҳон маданияти, маърифати-илм-
фанига қўшган ҳиссаси улкандир. Жаҳон тан олган буюк алломалар: Абу Наср 
Форобий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Маҳмуд Кошғарий, Маҳмуд 
аз- Замаҳшарий, Алишер Навоий ва бошқаларнинг тилшунослик фани 
тараққиётидаги хизматлари каттадир. 

Абу Наср Форобий 
Јомусий олим Абу Наср Форобий (873-930) яратган асарлар ичида «Фанлар 
таснифи» (ёки «Фанлар таснифи ҳақидаги сўз») китоби тилшунослик 
масалаларига бағиш-ланганлиги билан ажралиб туради. 
Буюк 
аллома тилшуносликнинг фонетика, морфология, синтаксис, 
орфография, орфоэпия ва стилистика каби бўлимлари ҳақида дастлабки 
тушунчаларни берган.
1
Форобий фонетика 
ҳақида фикр юритар экан, нутқ товушлари,
товушларнинг ундош ва унли турлари, ундош товушларнинг пайдо бўлиши, 
ўрни, унли товушлар ва уларнинг хусусиятлари, сўзга қўшимчалар қўшганда 
юз берадиган товуш ўзгаришлари, сўзнинг фонетик меьёри ҳақида фикр 
юритади. 
У лексика юзасидан маълумот берар экан, лексик бирлик бўлган сўз 
масаласига, сўз маъноларининг таснифи масаласига тўхталади. Яъни сўз 
маъносининг икки турини: содда ва мураккаб бўлишини кўрсатади. Содда 
маъноли сўзларга: одам, ҳайвон, гул, овқат, осмон каби аташ вазифасини 
бажарувчи алоҳида сўзларни киритса, мураккаб маъноли сўзларга: нарса ва 
1
Абу Наср Форобийнинг тилшуносликка оид фикрларини беришда А.Нурмоновнинг «¤збек тилшунослиги 
тарихи» асаридан фойдаландик. 


26 
унинг белгисини билдирувчи - Бу одам – билимли, бу гул - ўсимлик каби 
ифодаларни киритади. 
Форобий морфология масаласида сўзларни араб тилшунослигига асосланган 
ҳолда от, феъл ва ҳарфларга ажратади. Отларни иккига: атоқли ва турдош 
отларга бўлади. Аниқроғи, содда маъноли сўзларни иккига ажратади: 1) атоқли 
отлар: Зайд, Амр; 2) турдош отлар: одам, ҳайвон, от ва бошқалар. Отларга сон 
категорияси (бирлик, иккилик, кўплик), феълларга замон (ўтган, ҳозирги, 
келаси замон) категорияси хослигини таъкидлайди. 
У синтаксис масаласида сўз бирикмаси ҳақида, нутқнинг қисмларга 
бўлиниши, сўзларнинг қандай бирикиш қоидалари ва ҳукм билдириши, 
сўзларнинг қўшилиш турлари ҳақида фикр юритади. 
Форобий орфография масаласида сўзларнинг ёзилиш қоидалари юзасидан 
ҳам дастлабки маълумотларни беради. 
Форобий шеърият - шеър ҳақида фикр юритар экан, шеърнинг ёзилиш 
ўлчовлари, яъни шеърнинг ёзилишидаги тўлиқ ва нотўлиқ ўлчовлар, қайси 
ўлчов ёқимли ва чиройли эканлиги, умуман, шеър товуш ва бўғинлардан 
ташкил топиши ҳақида фикр баён қилади.
Форобий улуғ файласуф олим сифатида умумийлик ва хусусийлик 
диалектикаси нуқтаи назаридан тилга, лисоний ҳодисаларга ҳам мурожаат 
қилади. 
У от, феъл ва юклама каби сўз туркумларининг араб тилида ҳам, юнон 
тилида ҳам мавжудлигини айтиб, буни умумийлик сифатида талқин қилади. 
Айни вақтда араб тилшунослари ушбу сўз туркумларини шу тил ҳодисалари, 
бирликлари асосида таҳлил қилсалар, юнон тилшунослари эса қайд этилган 
морфологик категорияларни ўз она тили материаллари асосида ўрганишларини 
таъкидлайдики, бу жараён хусусийлик сифатида намоён бўлади. 
Бинобарин,диалектик фалсафанинг умумийлик ва хусусийлик категорияси 
тилнинг муайян тушунчалари орқали ўзининг исботини, тасдиғини топади. 

Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling