Умумий тилшунослик


Download 0.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/56
Sana09.06.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1474815
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   56
Bog'liq
750 Р РАСУЛОВ Умумий тилшунослик

 
Иван Иванович Мещанинов 
Академик И.И.Мещанинов (1883-1967) тилшунос ва археолог бўлиб, у 
умумий тилшуносликка оид масалаларнинг ва қадимий ёзувга эга тилларнинг 
тадқиқотчисидир. Олим «Яфетидологияга кириш» (1929), «Тил ҳақидаги янги 
таълимот» (1936), «Умумий тилшунослик» (1940), «Гап бўлаклари ва сўз
туркумлари» (1945), «Феъл» (1948) каби асарларнинг муаллифидир. 
Унинг «Сўз туркумлари ва гап бўлаклари» ҳамда «Феъл» каби икки катта 
асари грамматик шаклларнинг қиёсий – типологик тасвирига – тадқиқига 
бағишланганлиги билан ажралиб туради. И.И.Мещаниновнинг ушбу асарлари 
ўз даврида тилшуносликда грамматик категорияларнинг типологияси номи 
билан аталган йўналишнинг бошланишига хизмат қилди. 
У сўз туркумларини синтактик ва морфологик кўрсаткичлар билан 
характерланувчи 
лексик 
гуруҳлар 
сифатида 
талқин 
қилди. 
Сўз 


74 
семантикасининг даставвал сўзнинг гапдаги синтактик ролини белгилаб 
беришини, сўзнинг гапда муайян гап бўлаги сифатида ишлатилишини, унинг 
алоҳида формал белгиларга эга бўлишига олиб келишини таъкидлади. Шунга 
кўра тадқиқотчи сўз туркумлари моҳиятан гапнинг морфологиялашган 
бўлаклари сифатида намоён бўлади, деб тушунтирди.
И.И.Мещанинов ўз тадқиқотларида феълнинг шахс, замон, майл, нисбат, вид 
каби грамматик категорияларига алоҳида эътибор берди. Феъл ва кесим 
муносабати, нисбат, нисбатнинг гап семантикасига, феъл семантикасига 
боғлиқлиги, ҳаракат (фаолият), ҳолат феъллари, уларнинг гапдаги ўрни, 
аҳамияти каби масалаларни назарий йўналишда атрофича ёритди. 
И.И. Мещанинов ўзининг охирги ишларида, хусусан, «Гап тузилиши» (1963) 
асарида 
мантиқ 
ва 
грамматика, 
тушунча 
категориялари 
ва 
тил 
категорияларининг, гап бўлаклари ва сўз туркумларининг ўзаро муносабатига, 
алоқасига асосланувчи синхрон типология масалаларига тўхталди. Унинг 
функционал – семантик методикаси ва морфологик – синтактик типологияси 
грамматика назарияси ва тилларнинг типологик тадқиқотларида фахрли ўринни 
эгаллаб келмоқда. 

Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling