Умумий типдаги давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ


-боб. Қисқа муддатли гуруҳларда таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш


Download 81.16 Kb.
bet13/39
Sana17.06.2023
Hajmi81.16 Kb.
#1552886
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   39
Bog'liq
391 13.05.2019 391

4-боб. Қисқа муддатли гуруҳларда таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш
23. Қисқа муддатли гуруҳлардаги таълим-тарбия жараёнининг мазмуни Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган Мактабгача таълимнинг давлат таълим дастурига ҳамда Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган мактабгача таълим ташкилоти дастурида белгилаб берилади.
24. Қисқа муддатли гуруҳлардаги таълим-тарбия жараёнининг мазмуни мослашувчан хусусиятга эга, шунингдек, боланинг ўзига хос, шахсга йўналтирилган камол топишини таъминлайдиган инновацион педагогик технологиялардан фойдаланишни ўз ичига олади.
25. Қисқа муддатли гуруҳлардаги таълим-тарбия жараёни якка тартибдаги ва биргаликдаги фаолиятнинг ҳар хил шаклларини — ҳам катта ёшдагиларнинг болалар билан, ҳам болаларнинг ўзлари иштирокидаги шаклларини ўз ичига олади.
26. Негизида қисқа муддатли гуруҳ ташкил этилган мактабгача таълим ташкилотининг раҳбари болалар билан методик ишларни ташкил этади, қисқа муддатли гуруҳларда таълим-тарбия жараёни ташкил этилишини ва ҳужжатлар юритилишини назорат қилади.
27. Қисқа муддатли гуруҳларда болалар билан машғулотларни ташкил этишда таълим юкламаси бир ҳафталик таълим юкламасининг энг кўп рухсат этилган ҳажмидан ва машғулотларнинг энг кўп рухсат этилган сонидан ошмаслиги керак.
28. Узлуксиз таълим фаолияти муддати санитария талабларига мувофиқ ҳисоблаб чиқилади.
5-боб. Қисқа муддатли гуруҳларни молиялаштириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги қисқа муддатли гуруҳларнинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, мактабгача таълим ташкилотларида болаларни парваришлаш, овқатлантириш ва уларга қараб туриш учун олинадиган ота-оналар тўлови, жисмоний ва юридик шахсларнинг хайр-эҳсонлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
30. Таълим фаолиятини олиб борувчи қисқа муддати гуруҳларнинг педагог ходимлари меҳнатига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳақ тўланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 391-сон қарорига
3-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.

Download 81.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling