Umumiy fitopatalogiya va mikrobiologiya


Зарарлантириш табиатига кўра касалликлар икки гуруҳга, яъни юқумли ва юқумсиз касалликларга бўлинади


Download 165.5 Kb.
bet10/16
Sana28.12.2022
Hajmi165.5 Kb.
#1024572
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16
Bog'liq
abdulaziz raxmonov kur ishi

Зарарлантириш табиатига кўра касалликлар икки гуруҳга, яъни юқумли ва юқумсиз касалликларга бўлинади.
Юқумли касалликларни қўзғатувчиларига турли хил касаллик туғдирувчи замбуруғлар, бактериялар, вируслар, вироидлар, юксак ўсимлик паразитлари, айрим хашоратлар (нематодалар, шиш ҳосил қилувчи турли зараркунандалар, каналар ва ҳ.к.) ва микоплазмалар киради. Улар бир ўсимликдан иккинчи ўсимликка ўзларининг гифалари (ипчалари), споралари ва мева таначалари, хужайра ёки унинг маълум қисмлари орқали ўтиб, уларни ҳам зарарлантиради. Улар ўсимлик танасининг устки ёки ички қисмида ўсиб ривожланар экан, уни ўзи учун озиқа манбаига айлантиради ва бузилишига, чиришига олиб келади.
Касаллик қўзғатувчи патогенларнинг касал ўсимлик аъзоларидан соғ ўсимликларга шамол, сув, ҳайвон, инсонлар ва бошқа васиталар орқали ўта олишлари юқумли касалликларнинг асосий хусусиятларидан биридир.
Юқумли касаллик патогенлари одатда жуда катта миқдордаги ўсимлик гуруҳларини касаллантириб, оммавий касалланиш эпи-фитотиясини юзага келтириши мўмкин.
Ўсимликларда юзага келган касалликлар фитопатоген замбуруғлар томонидан қўзғатилса – микоза, бактериялар томонидан қўзғатилса – бактериоз ва вируслар томонидан қўзғатилса – вироза деб аталади.
Юқумсиз касалликлар эса бир ўсимликдан иккинчисига юқмайди. Улар асосан ташқи ноқулай шароитлар таъсирида юзага келади: об-ҳаво, тупроқ ҳарорати, намлик, тупроқда озиқа моддаларининг етишмаслиги ва ҳ.к.
ЮҚУМСИЗ КАСАЛЛИКЛАР
Юқумсиз (абиотик, физиологик) касалликларни тупроқда озиқа моддалар етишмаслиги, баъзи элементлар ва кимёвий бирикмалар ҳамда айрим табиат факторлари қўзғатади. Улардан баъзиларининг белгилари паразит организмлар қўзғатадиган касалликларни эслатиши мумкин. Мисол учун, ўсимлик бўйи паст бўлиб қолиши илдиз чириш, нематодоз, тупроқ зичланиши, тупроқдаги зарарли ҳашаротлар, тупроқ хили ва унумдорлиги, намлиги ва баъзи пестицидларнинг ўсимлик учун заҳарлилиги каби сабаблар таъсирида кузатилиши мумкин. Қуйида абиотик касалликларнинг асосий аломатлари ва ҳосилга таъсирини баён этилган (Сраwфорд, 1981; Пересыпкин, 1987; Давис ва б.қ., 1996; Ҳаке ва б.қ., 1996).

Download 165.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling