Юқумсиз доғланишда доғлар рангги бир хилда бўлиб, ҳошиялари бўлмайди.
Некроз – (грекча несрос – ўлган маъносини англатади) касалланган ўсимликларнинг поя ва шохларида пўстлоқнинг чўзинчоқ шаклда камбий ва ёғочлик қисми билан биргаликда турли катталикда нобуд бўлишидир. Нобуд бўлган пўстлоқ узоқ вақт кўчиб кетмайди.
Яра – бу касаллик турида дарахтларнинг поя ва новдаларида турли катталикда жароҳатланишлар пайдо бўлиб, поянинг ёғочлик қисмига қадар чуқурлашиб боради. Унинг атрофи ғадир-будир бўлади. Катта ўлчамдаги яралар рак, кичик ўлчамдагилари антракноз дейилади.
Кичик ўлчамдаги яраларнинг чеккаси кўпинча тўқ қизил ёки қора рангга бўялган бўлади. Яралар замбуруғ ёки бактериялар томонидан қўзғатилади. Бундан ташқари, улар ҳароратнинг паст келиши ёки ўсимликнинг механик жароҳатланиши туфайли ҳам юзага келади.
Музлаб қолишдаги ёрилиш – кузда эрта ёки баҳорда кеч тушган совуқ таъсирида, шунингдек қиш қаттиқ келган йилларда содир бўлади. Бунда ўсимликнинг охирги йилларда ҳосил бўлган пўстлоғининг ташқи қисми ичкариги қатламларга нисбатан кўпроқ қисқаради. Натижада ўсимлик танасининг пастки қисмларида ёрилишлар вужудга келади ва бу ёриқларнинг чеккаларида бўёқлар ҳосил бўлади (И-рангли илова).
Пўстлоқ кўчиб тушганда ҳосил бўлган ёрилиш – ҳаво ҳароратининг қаттиқ совуқдан кейин бирданига исиб кетиши натижасида ҳосил бўлади. Бунда бир йиллик ўсимлик танасида ҳосил бўлган қатлам ички қисмига нисбатан исиб кетади ва кенгаяди. Натижада халқасимон шаклда ёрилиш содир бўлади.
Совуқ уриш – кўпчилик иссиқсевар дарахтларда кеч баҳорги ва эрта кузги совуқлар таъсирида ҳамда қишнинг жуда совуқ келиши натижасида илдизлари, шох ва новдаларининг совуқ уриши ва уларнинг музлаб қолиш ҳолатлари учрайди.
Баргларда учрайдиган занг касаллиги – замбуруғлар учун хосдир. Касалланган ўсимлик баргларининг ҳар икки томонида, бандларида, ёш новдаларининг эпидермис қатлами остида турли катталик ва шаклда зангсимон рангли пуфакчалар ҳосил бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |