Umumiy fitopatalogiya va mikrobiologiya


Организмнинг ўсимликда касаллик қўзғатиш қобилияти


Download 165.5 Kb.
bet3/16
Sana28.12.2022
Hajmi165.5 Kb.
#1024572
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
abdulaziz raxmonov kur ishi

Организмнинг ўсимликда касаллик қўзғатиш қобилияти патогенлик деб, организмнинг ўзи эса фитопатоген деб аталади. Инфекцион касалликлар асосида паразитизм, яъни бир организм ўзининг энергияга эҳтиёжини ўсимлик орқали қоплаши жараёни ётиши туфайли ўсимлик касалликлари қўзғатувчиларини кўп ҳолларда паразитлар деб ҳам аташади. Паразитга озиқа манбаи бўлиб хизмат қиладиган ўсимлик хўжайин ўсимлик деб аталади. Паразитнинг озиқага эҳтиёжини қондиришда у ўсимликнинг моддаларини ўзлаштириши жараёни ўсимликнинг нормал ҳаёти бузилишига, яъни касаллик падо бўлишига олиб келади.
Ўсимликларнинг касалланиши ўзига хос биологик тизимни ташкил қилади. Унда иккита жисм – ўсимлик-хўжайин ва касаллик қўзғатувчи патогеннинг бирга ўсиш ва ривожланиш жараёни содир бўлади. Бу жараённи бошқарувчиси патоген ҳисобланади. Чунки у ўсимлик ичига кириб, ўсимлик хужайрасининг бутунлигини бузади, унинг озиқа моддаларини емиради, хужайрадан хужайрага ўтиб ўсимлик танаси бўйлаб тарқалади.
Бундан ташқари, у ўзининг моддалар алмашинувидан ҳосил бўлган махсулотлари – токсин ва ферментлари билан ўсимликка салбий таъсир қилади. Натижада ўсимликнинг ўсиш ва ривожланиш жараёни бузилади, касалланган ўсимликда турли ўзгаришлар содир бўлади. Бу ўзгаришларнинг ташқи белгилари касаллик аломатлари дейилади. Бундай ўзгаришлар ташқаридан қараганда чириш, некроз, ўсимталар, шиш, барг, гул ва мева шаклларининг ўзгариши кўринишларида ифодаланади. Буларнинг кўриниши ҳар бир касаллик учун ўзига хосдир.
Ўсимликлар дунёсида учрайдиган хилма-хил касаллик типларини уларнинг хусусиятларига қараб морфологик, анатомик ва физиологик гуруҳларга бўлиш мумкин.
Ўсимлик касалликларида учрайдиган асосий морфологик белгилар қуйидагилардир:

  1. Бутун ўсимлик ёки унинг зарарланган қисмида тургор ҳолатнинг йўқолиши.

  2. Бутун ўсимликнинг сўлиши.


  3. Download 165.5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling