Гипоалазия – ўсимлик ҳужайралари ёки тўқималари чала ривожланади.
Касалланган ўсимликларда рўй берадиган физиологик ўзгаришларга қуйидагилар киради:
Ўсимликларда сув тартибининг бузилиши (касалланган ўсимликларда транспирациянинг кучайиши, ҳужайра шираси осмотик босимининг пасайиши).
Фотосинтез энергиясининг камайиши (яшил пластидаларнинг емирилиши ва хлорофиллнинг камайиши).
Ўсимликларда ферментатив фаолиятнинг ўзгариши натижасида моддалар алмашинувининг бузилиши.
Ўсимликда айрим элементларнинг ортиқ ёки кам бўлиши натижасида озиқланишнинг бузилиши.
Ўсимликларнинг ҳар қандай касалликлари кўпинча битта эмас, балки бир нечта белгилар билан тавсифланади.
ЎСИМЛИК КАСАЛЛИКЛАРИНИНГ АСОСИЙ БЕЛГИЛАРИ, ЮҚУМЛИ ВА ЮҚУМСИЗ КАСАЛЛИКЛАР
Касалликлар кўриниши бўйича кўпинча бир-бирига ўхшаш бўлади, аммо касаллик қўзғатувчилари ҳар хил микроорганизм гуруҳларига мансуб бўлиши мумкин. Шундай бир-бирига ўхшаш касаллик кўринишларига касаллик белгилари дейилади. Қуйида энг кўп тарқалган касаллик белгиларини тавсифлаб ўтамиз.
Сўлиш – бу хил касаллик асосан баргли ўсимликларга хос бўлиб, ўсимликларда ёки унинг бирор бир аъзосида тургор ҳолати
камаяди, бундай ўсимлик барглари сўлиган ва учлари эгилган ҳолатда кўринади. Бу касаллик турлари замбуруғлар ва бакте-риялар томонидан қўзғатилади. Касаллик бир йиллик ва кўп йиллик дарахтлар, буталар ва ўт-ўланларда учрайди.
Ўсимлик кўчатлари, катта дарахтларнинг барглари, гуллари ва тугунчаларининг сўлиши баъзан тупроқда намликнинг етиш-маслиги, ҳароратнинг юқорилиги ёки баҳорги совуқ уришлар натижасида ҳам юзага келиши мумкин.
Сўлиш касаллиги замбуруғ ёки бактериялар томонидан қўзғатилганда тупроқдан сувни баргларга узатувчи тўқималар ҳамда илдиз тизими зарарланади. Сув ва озиқа моддалари ўтказадиган найчалар бекилиб қолади. Бу ҳолат касалланган ўсимликнинг тугунаклари, поялари ва таналарида ҳам учрайди.
Замбуруғ ёки бактериялар билан касалланган ўсимлик аъзо-ларини кўндалангига кесиб кўрилганда, томирларда қўнғирлаш-ган халқасимон кўриниш кўзга яққол ташланади. Ушбу хусусият билан замбуруғ ёки бактериялар қўзғатган мазкур сўлиш касаллигини тупроқда намлик етишмаслиги ёки бошқа бирор сабаб ёки ҳодисалар таъсирида вужудга келган сўлишдан ажратиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |