Umumiy fitopatalogiya va mikrobiologiya


Download 165.5 Kb.
bet4/16
Sana28.12.2022
Hajmi165.5 Kb.
#1024572
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
abdulaziz raxmonov kur ishi

Чириш – бунда ўсимликнинг барча қисми зарарланади. Айниқса ўсимликнинг серсув ва озиқа моддаларига бой захира қисми кўпроқ чирийди.

  • Ўсимликнинг турли аъзоларида доғлар пайдо бўлиши. Доғлар рангги, шакли ва катта-кичиклиги жиҳатидан ҳар хил бўлиши мумкин.

  • Ўсимликнинг бирор аъзоси сиртида ғубор (гард) ҳосил бўлиши. £уборлар оқ, кулранг, қўнғир, қора, зангори, сариқ ёки оч сариқ тусда бўлиши мумкин. Улар ўсимлик аъзола-рининг сиртида айрим доғлар шаклида бўлади ёки уларни бутунлай қоплаб олади.

  • Ўсимликлар барги ёки бошқа аъзосининг ғубори остидаги тўқимаси қўнғир рангга киради, қурийди, баъзан пўкак ҳосил қилади.

  • Ўсимлик эпидермиси остида ғуррачалар (бўшлиқ) ёки замбуруғ споралари тўплами ҳосил бўлади.

  • Ўсимликларнинг турли аъзоларидаги рангларнинг ўзгариши. Бунда кўпинча ўсимликларнинг барги ўзгаради, улар рангсизланади, сарғаяди ёки қизаради, айрим ҳолларда олачипор рангга киради.

  • Ўсимликда замбуруғ мева таначалари ҳосил бўлиши – бунда дарахтларнинг танаси, новдалари, баъзан илдизларида тақасимон, булуцимон ва бандли қалпоқчали замбуруғлар ҳосил бўлади.

  • Шира ёки елим оқиш – бунда ўсимлик танаси, новдалари, баъзан баргларидан шира, елим ёки бошқа суюқлик оқади.

    Касалланган ўсимликларда рўй берадиган асосий анатомик ўзгаришлар қуйидагилар:

    1. Гипертрофия – ўсимлик тўқимасида ҳужайра ҳажми кенгаяди.

    2. Гиперплазия – зарарланган ўсимлик тўқимасидаги ҳужайраларнинг узлуксиз бўлиниши туфайли ҳужайралар сони ортиб кетади.

    3. Метаплазия – бир хил ҳужайралар иккинчи хил ҳужайраларга айланади ёки ҳужайраларда янги моддалар ҳосил бўлади.


    4. Download 165.5 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling