Umumiy fitopatalogiya va mikrobiologiya


Download 165.5 Kb.
bet2/16
Sana28.12.2022
Hajmi165.5 Kb.
#1024572
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
abdulaziz raxmonov kur ishi

1. Ноинфекцион касалликлар:
ноқулай тупроқ шароитлари қўзатган
касалликлар;
ноқулай метеорологик шароитлари қўзатган
касалликлар;
механик таъсирлар туфайли ривожланадиган
касалликлар;
ҳавода зарарли моддалар таъсирида пайдо
бўладиган касалликлар;
ионловчи нурлар қўзғатадиган касалликлар.
2. Инфекцион (юқумли) касалликлар:
замбуруғ касалликлари (микозлар);
бактериал касалликлар (бактериозлар);
вирус касалликлари (вирозлар);
вироид касалликлари (вироидозлар);
фитоплазма, ёки микоплазма касалликлари
(фитоплазмозлар).

НОИНФЕКЦИОН КАСАЛЛИКЛАР
Ўсимликларнинг ноинфекцион касалликлари ўзига хос гуруҳ бўлиб, инфекцион касалликлардан тубдан фарқ қилади.
1) Ноинфекцион касалликларнинг қўзғатувчиси мавжуд эмас, касаллик ривожланишининг сабаби эса атроф-муҳитнинг абиотик факторларидир.
2) Ноинфекцион касалликларнинг белгилари ўсимликларнинг барчасида бирдан пайдо бўлади
3) Ноинфекцион касалликлар ўсимликдан ўсимликка юқмайди.
Ноинфекцион касалликлар туфайли ҳосил 50% ва ундан ҳам кўпроққа камайиши мумкин.
Ноинфекцион касалликларнинг муҳим салбий таъсири – ўсимликлар заифлашишидир. Натижада ўсимликларнинг патогенларга чидамлилиги пасаяди. Ноинфекцион касаллик билан ундан кейин пайдо бўладиган инфекцион касаллик орасадаги алоқа уланган касаллик (сопряжённое заболевание), деб аталади.
Пайдо бўлишига сабаб бўлувчи факторлар хилма-хиллиги, ялпи учраши, бевосита ва бавосита зарари бўйича ноинфекцион ва инфекцион касалликларнинг мавқеси тенг, деб ҳисобланади.

ИНФЕКЦИОН КАСАЛЛИКЛАР
Инфекцион касалликлар қаторига ўсимликдан ўсимликка юқадиган касалликлар киради. Уларни қўзғатувчи организмлар қуйидагилардир (1 расм):
замбуруғлар,
бактериялар,
вируслар,
вироидлар,
фитоплазмалар,
нематодалар
гулли паразит ўсимликлардир.
Касаллик қўзғатувчи микроорганизмлар жуда майда бўлгани учун, уларни оддий кўз билан кўриб бўлмайди. Ўсимлик ҳужайраси ичидаги органлари ва паразит микроорганизмларнинг солиштирма катталиклари 2 расмда кўрсатилган.

Download 165.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling