Umumiy fitopatalogiya va mikrobiologiya


б қолиши ва поя синишига сабаб бўлади


Download 165.5 Kb.
bet13/16
Sana28.12.2022
Hajmi165.5 Kb.
#1024572
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
abdulaziz raxmonov kur ishi

б қолиши ва поя синишига сабаб бўлади.
Ўрни алмашган мочевина. Чигит униб чиқишидан олдин қўлланиладиган диурон, флуометурон (которан ва б.қ.) хамда триазинлар (прометрин, гезагард, цианазин, пропазин ва б.қ.) нотўғри ёки юқори меъёрда ишлатилганда ўсимлик бўйи пасайиши, уруғбарг ва чин барглар сарғайиши ёки оқариши, ниҳоллар нобуд бўлиши кузатилиши мумкин.
Метанарценатлар. Саломалайкум, ғўзатикан ва баъзи бошқа бегона ўтларга қарши курашда таркибида маргимуш мавжуд бўлган метанаценатлар (таргет МСМА ва б.қ.) нотўғри пуркалганда ўсимлик барглари қизғиш тус олиши, четлари қуриши, нимжон ўсимликлар нобуд бўлиши, қолганлари кеч етилиши, кўсаклар шакли бузилиши ва ҳосил пасайиши кузатилади.
Фенокси ва бензоик гербицидлардан 2,4-Д, дикамба (банвел) қўшни далаларда қўлланилганда шамол билан ёки сепгич ва механизмлар қисмлари воситасида ғўза экинларини зарарлаши мумкин. Ғўза жуда сезгир ва чидамсиз бўлиши, бу гербицидларнинг ҳатто жуда кам миқдорлари ҳам экинни кучли зарарлаши, ўсимлик барглари ва баргдаги томирлари ғижимланган, буришган шакл олиши, барг қисмлари узайиши, ўқ илдиз ва поянинг пастки қисми йўғонлашишига сабаб бўлиши мумкин. Зарарланган барглар елпиғич (дикамба) ёки латта (фенокси гербицидлари) шаклига кириши мумкин. Кучли зарарланган ўсимликларнинг кўсаклари тўкилади ва ҳосили пасаяди.
Глифосат (раундап). Ғўза глифосатга нисбатан чидамли, зарари фақат гербицид ўсимлик баргларига бевосита тушганда кузатилади: баргларда сарғиш доғлар пайдо бўлади, ёш барглар оқариши, шакли бузилиши, қарироқ барглар қизғиш тус олиши, поя бўғин оралари қисқа бўлиб қолиши ва ўсимлик бўйи пасайиши мумкин.
Оксифлуорфен (гоал). Кенг баргли бегона ўтларга қарши қўлланилганда гербицид ғўзага тушса, уруғбарг ва чин баргларда некротик доғлар пайдо бўлиши кузатилади.
Дефолиантлар ва десикантлар. Дез-6, бутифос, фолекс каби (фосфорорганик дефолиантлар ҳамда таркибида арсенат ва натрий хлорид мавжуд бўлган десикантларнинг меъёри оширилиб қўлланилиши ғўза барглари тез қуриши ва ўсимликда осилиб, тўкилмай қолишига, тўпланган ҳосил ифлосланиши ва тола нави пасайишига сабаб бўлиши мумкин.

Download 165.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling