Сўлиш касалликларига дучор бўлган ўсимликларнинг барглари сўлийди, қурийди, қўнғирлашади, тўкилади ва ўсимлик бутунлай нобуд бўлиши ҳам мумкин.
Қуриб қолиш – асосан игнабаргли дарахтларга хос касаллик-дир. Бундай касалликка учраган ўсимликларнинг куртак, ниҳол, кўчат, новдаларининг игна барглари ва дарахтнинг учлари қуриб қолади. Қуриб қолиш касаллигини замбуруғлар келтириб чиқаради. Улар ўсимликнинг камбий қисмини зарарлантиради. Қуриб қолаётган игна барглар қўнғир тусга киради ва пастга қараб эгилади, қўл текизилса тўкилиб кетади. Қуриб қолган пўстлоғи ёрилиб кетади, ёғочлик қисмидан кўчади ва тўкилади.
Чириш – бу касаллик жуда кенг тарқалган бўлиб, замбуруғлар ёки бактериялар томонидан қўзғатилади. Бир ва кўп йиллик ўсимликларнинг турли аъзоларида тўқималарининг айрим қисмлари юмшаб қолади ва емирилади. Серсув, озиқага бой этдор мевалар, уруғлар, тугунаклар ва илдизлар касалликка мойил бўлади. Ўсимликларнинг ёғочлик қисмини афиллофорали, агарикали ва бошқа кўпгина замбуруғ турлари чиритади. Дарахтларнинг ёғочлик қисимини чириши бир қанча гуруҳларга бўлинади: чириш турлари бўйича (коррозияли, диструктив); чириш тузилиши бўйича (ёриқсимон, чуқурсимон, призмасимон); рангги бўйича (оқ, қўнғир, ола-чипор); дарахтда жойлашиши бўйича (ўзагида, илдизида, новдасида, танасида, поя ва юқори қисмида).
Доғланиш – бунда касалланган ўсимлик баргларининг устки қисмида турли катталик ва шаклдаги кулранг, қора доғлар ҳосил бўлади. Касалликларни замбуруғ ва бактериялар қўзғатади, аммо улар орасида юқумсизлари ҳам бўлиши мумкин. Юқумли доғланиш касаллигини кенг тарқалган турларидан доирасимон доғланишни таъкидлаш мумкин. Бунда тўқима тўқ ёки равшан доира билан ўралган бўлади. Барг томирлари орасида бурчак-симон жойлашган доғлар ёки тешикли доғларни (буларда тўқима бутунлай кўчиб кетиб, тешик ҳосил бўлади) ҳам учратиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |