Umumiy fitopatalogiya va mikrobiologiya


Download 165.5 Kb.
bet8/16
Sana28.12.2022
Hajmi165.5 Kb.
#1024572
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16
Bog'liq
abdulaziz raxmonov kur ishi

Ғубор – барглар, новдалар ва меваларда учрайди. Касаллик қўзғатувчи замбуруғ мицелийлари ҳамда спора ҳосил қилувчи аъзолари турли ғуборлар тўпланишга сабабчи бўлади. Улар ҳар хил шаклда ва катталикда бўлади. Уншудринг замбуруғлари одатда оқ рангли қалин ғуборлар, сохта уншудринг замбуруғлари эса оқ рангли ғовак, юмшоқ ғуборлар ҳосил қилади.
Айрим дейтромицетлар баргларда қора ёки қўнғир тусли қалин ғуборлар ҳосил қилади.
Кўпгина дарахтларнинг уруғлари устида ҳар хил рангли моғор замбуруғлари ҳам учрайди. Уларнинг мицелий ва споралари юмшоқ ғуборлар ҳосил қилади.
Мумиёланиш – мураккаб склероций. эман дарахтининг уруғи ёки бошқа дарахт меваларининг ичига замбуруғ ипчаларининг кириши натижасида ҳосил бўлади. Шу тариқа замбуруғлар қиш совуқларини беталофат ўтказади ва келгуси йил баҳорда мумиёланган уруғ ва мевалар устида замбуруғларнинг споралари ёки уларнинг мева таначалари ҳосил бўлади.
Деформация – ўсимлик аъзолари шаклининг ўзгариши. Масалан, новдаларнинг эгилиши, мева шаклининг ўзгариши, баргларнинг жингалак бўлиб қолиши, вируслар таъсирида бўғин ораларининг қисқариши, тупроқдаги макро ҳамда микроелементлар етишмаслиги сабабли ўсимликларнинг ёмон ўсиши ва ҳоказо.
Хлороз бактериялар, вируслар ёки ташқи муҳит таъсирида ўсимликлардаги яшил рангли қисмларнинг сариқ рангга айланиши. Қайрағоч, оқ акация ва олма хлорозларини бунга мисол қилиш мумкин.
Мозаика (италянча мосаисо – турли ранглар қўшилиши нати-жасида ҳосил бўлган ола-булалик) – баргларда турли шакл ва катталикдаги тўқ яшил рангларнинг сариқ ёки оқиш ранглар билан алмашиниб келиши.
Ёруғлик ёки минерал ўғитларнинг етишмаслиги сабабли ўсимлик баргларида яшил ранг ўрнига сариқ тус пайдо бўлади.
Замбуруғ, бактерия ва обаво шароитининг паст ёки юқори келиши натижасида ўсимликларнинг яшил барги қорамтир, кулранг ёки қизғиш-кулрангга айланади.


Download 165.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling