Umumiy fitopatalogiya va mikrobiologiya


Download 165.5 Kb.
bet9/16
Sana28.12.2022
Hajmi165.5 Kb.
#1024572
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16
Bog'liq
abdulaziz raxmonov kur ishi

«Жодугар супургиси» – ўсимликда айрим новдаларнинг ҳаддан зиёд шохланиб кетиши. Бунда новдалар ингичкалашади, қисқаради ва улардаги барглар яхши ривожланмайди. «Жодугар супургиси» олча, ўрик, тол, оқ қайин, заранг, қарағай дарахтларида кўп учрайди Касалликни тиним давридаги куртакларда замбуруғ, бактерия, вируслар ва ҳашаротлар қўзғатади, айрим ҳолларда эса улар наслдан-наслга ўтиши сабабли ҳам қўзғалади.
Ўсимта (дарахт елими) бактерия, вирус ва ҳашаротлар томонидан касалланиш. Дарахт таналари ва илдизларида ярим шарсимон бўртмалар ҳосил бўлиб, улар ўсимлик ҳужайралари миқдорининг ортишидан (гиперплазия) ёки ҳажмининг катталашишидан (гипертрофия) ҳосил бўлади.
Енг оддий ўсимталар оқ қайин, эман ёки ёнғоқ ўсимталаридир.
Шишлар – замбуруғ ёки бактериялар томонидан ўсимликлар танасида ёки шохларида ҳосил бўлган бўртмалар. Булар кейинчалик кўпинча рак яраларига айланиб кетади.
Галлар – барглар, новдалар ва илдизларда замбуруғ, бактерия, ҳашарот ва нематодалар томонидан қўзғатилувчи шарсимон ёки бошқа турдаги ҳосилалар. Уларнинг катталиги бир неча сантиметрга қадар боради.
Шираларнинг оқиши – бу касаллик тури кенг баргли ўсимликларда учрайди. Шикастланган жойдан турли рангдаги суюқлик оқади. Касалликнинг бу тури бактериялар томонидан қўзғатилади. Бу касаллик юқумсиз бўлиши ҳам мумкин. Оқ қайин, тол, қайроғоч, заранг таналарида механик шикастланиш оқибатида шираларнинг оқиши кузатилади.
Елим оқиши – бу касаллик тури данакли мева дарахтлари – ўрик, олхўри, олча, гилос кабиларда, шунингдек айрим игнабаргли дарахтларда ҳам учрайди. Ўсимликнинг шикастланган шохлари ва новдаларидан қуюқ елимсимон суюқлик оқади. У аста секин қотиб қўнғир ёки сариқ рангли елим ҳосил қилади. Касаллик замбуруғлар, бактериялар томонидан қўзғатилади, шунингдек механик шикастланиш натижасида ҳам пайдо бўлади.
Ўсимликларда учрайдиган касалликларнинг асл моҳиятини тушуниш, уларнинг ўсимликларга таъсирини билиш, касаллик ташхисларини тўғри қўйиш ҳамда уларга қарши курашиш чораларини ишлаб чиқиш учун касаллик гуруҳларини аниқлаш катта аҳамиятга эгадир.
Дунё бўйича бир йиллик ва кўп йиллик ўсимликларда ўн мингга яқин ўсимлик касалликлари учрайди. Улар ниҳоятда кенг тарқалган ва хилма-хилдир. С.В. Шевченко ва А.В. Цилюрикларнинг (1986) берган маълумотига кўра, биргина эман дарахтида 280 дан ортиқ, қарағайда – 181 тур касалликлар аниқланган.
Ўсимликларнинг ҳар бир тур касалликлари ўзига хос ташқи белгиларга эга бўлиб, уларнинг кўпчилиги вақт ўтган сари ўзгариб бориши мумкин. Касаллик ўсимликнинг маълум бир аъзосида намоён бўлиши ёки ўсимликни бутунлай эгаллаб олиши мумкин.
Касалликларни гуруҳларга бўлиш уларнинг ўзига хос тафовутлари асосида тузилиб, уларга касалликнинг ташқи белгилари (сўлиш, доғланиш, ўсимталар ҳосил бўлиши ва ҳ.к.); касалликнинг давомийлиги (сурункали ёки қисқа вақт ичида ҳосил бўлган касаллик); касалликнинг ўсимликда муайян аъзолардагина тарқалиши (барг, илдиз, шох, новдалар ва ҳ.к.); касалликнинг ўсимлик ёшига боғлиқлиги (ниҳоллар, кўчатлар, ёш, ўрта ва катта ёшли дарахтлар); касалликнинг дарахт турларига боғлиқлиги (еман, терак, ёнғоқ, қайроғоч ва ҳ.к.); этиология – касалликнинг келиб чиқиш сабаблари ва бошқалар киради.

Download 165.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling