Umumiy fitopatalogiya va mikrobiologiya


Download 165.5 Kb.
bet12/16
Sana28.12.2022
Hajmi165.5 Kb.
#1024572
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
abdulaziz raxmonov kur ishi

Бор етишмаслиг. Ўсимликнинг тепа қисми ўсишдан тўхтайди, у ердаги муртаклар нобуд бўлади; сўнгра ўсимлик учи қалин шохланади ва «розетка» шаклини олади. Ёш барглар оч-яшил тусга кириши мумкин. Сув танқислиги ўсимликни бор элементи таъминланишига тўсқинлик қилади, пастки барглар қалин, барг бандлари узун ва ғалвирак бўлиб қолиши, кўсаклар тўкилиши ёки очилиши кечикишига сабаб бўлади.
Ғўза бор моддасининг ошиқча миқдорларига анча чидамли. Баъзан, бор кўп тўпланиб қолган ҳолатларда баргларнинг чети тепага букилади, некротик доғлар кузатилади.
Рух етишмаслиги. Ниҳолларнинг бўйи пасаяди, барглари оқаради ва куйганга ўхшаб қолади. Кейинги фазаларда ўсимлик бўғин оралари қисқа бўлиб, бўйи пасаяди, устки қисми қалин шохланади ва «розетка» ҳосил бўлади. Барглар кичик, қалин, мўрт бўлиб қолади, хлороз ва сариқ доғлар пайдо бўлади. Уларнинг четлари пастга ёки тепага букилади. Ўсимлик етилиши кечикади, кўсаклар сони камаяди; кўпчилик кўсаклар кичик ва шар каби думалоқ шаклда бўлади ва одатда мавсум сўнгида ҳам очилмайди.
Марганец заҳарлилиги. Жуда нордон (рН=5,2 ёки пастроқ) тупроқларда марганецнинг эрувчанлигининг ошиши бу моддани ўсимлик кўп олиши ва заҳарланишига олиб келади. Заҳарланиш белгилари - ниҳоллар касалликлар билан кучли зарарланиши ва сийрак бўлиб қолиши, кейинги фазаларда ўсимликнинг тепадаги барглари сарғиш-кул ранг ёки қизғиш-кул ранг тус ва ғижимланган шакл олиши, поя бўғин оралари жуда қисқа бўлиб, ўсимлик бўйи пасайишидир.
Натрий заҳарлилиги. Ғўза шўрликка ва натрийга энг чидамли ъекинлар қаторига киради, аммо тупроқда натрий ва калций элементлари нисбатининг натрий ҳисобига бузилиши ниҳоллар унишига тўсқинлик қилади, илдизларнинг учи қўнғир тус олади, ўсишдан тўхтайди, илдиз яхши ривожланмайди.
Кимёвий зарарланишлар. Гербицидлар.
Динитроанилинлар. Чигитни экишдан олдин тупроқка киритиладиган динитроанилинлар (трифлуралин, нитран, трефлан, трифлурекс, флухлоралин, профлуралин, пендиметалин, пенитран, стомп ва б.қ.) ошиқча меъёрда ёки нотўғри чуқурликда, об-ҳаво салқин пайтда қўлланилганда чигит униб чиқиши ва ўсишини секинлаштиради, ўсимлик ён илдизлари ривожланмайди, бўйи пасаяди, ниҳол касалликлари кучаяди, экин сийрак бўлиб қолади. Пендиметалин ғўза поясида ҳалқа ҳосил қилади. Поя мўрт бўлиб қолади, экин ёти

Download 165.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling