Umumiy fitopatalogiya va mikrobiologiya


Download 165.5 Kb.
bet15/16
Sana28.12.2022
Hajmi165.5 Kb.
#1024572
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
abdulaziz raxmonov kur ishi

Тупроқ нордонлиги одатда қумлоқ ва оҳаксиз тупроқларда учрайди. Тупроқда алюминий ва марганец моддаларининг баланд миқдорлари кузатилади, улар илдиз ўсишини секинлаштиради ёки тўхтатади, ўсимлик бўйи пасаяди, ҳосил камаяди.
Тупроқ намлиги. Далада сув 48 соат ёки кўпроқ туриб қолиши, тупроқда кислород миқдорини камайтиради, ўсимлик нафас олиши, озиқа моддалари ва сувни ўзлаштиришига тўсқинлик қилади, ниҳол касалликларини кучайтиради. Ўсимлик бўйи пасаяди, барглари сарғаяди ва қизғиш тус олади, баъзан суви қуриб қолади.
Ўғит тупроқда чигитга яқин жойлашса, чигит чирийди, ниҳоллар сийрак бўлиб қолади, илдизлари чирийди ва ўсимлик нобуд бўлиши мумкин. Азот ёки аммиак эритмалари билан қўшимча озиқлантириш ёш ниҳолларни куйдириши ва қуритиши мумкин. Азотли ўғитларнинг баланд миқдорлари таъсирида озиқлантирувчи ён илдизлар чириши ва паразит организмлар билан зарарланиши кузатилади.
Гармсел. Иссиқ шамол, айниқса қум билан бирга эсиши, ўсимлик барглари қуришига, ёш кўсаклар тўкилишига ва ҳосил пасайишига олиб келади.
Касалликлар ўсимликда пайдо бўлган жойига қараб, муайян тўқимада учрайдиган локал ва ўсимликнинг барча қисмларига тарқаладиган диффуз шаклларга бўлинади. Локал касалликлар ўсимликнинг фақат айрим органлари ёки баъзи қисмларида учрайди ва ўсимликнинг барча қисмларига тарқалмайди. Диффуз касалликлар бутун ўсимликни ёки унинг кўп қисмини зарарлайди. Ноинфекцион касалликлар одатда диффуз характерга эга. Масалан, тупроқ қурғоқчилиги кузатилганда, бутун ўсимлик сўлийди. Тарқалиши шаклига қараб, инфекцион касалликлар ҳам диффуз, ҳам локал бўлиши мумкин.
Касаллик ривожланиши муддатига қараб уларнинг ўткир ва сурункали хилларини ажратишади. Ўткир касалликлар тез ривожланади ва бир мавсумда тугайди. Бошоқли экинларнинг занг касалликлари ва картошканинг фитофтороз касаллиги ўткир касалликлар мисоли бўлиши мумкин. Сурункали касалликлар кўп йиллик ўсимликларда ривожланади. Мисол учун мевали дарахтларнинг қуриш касаллиги бир неча йил ичида дарахтлар нобуд бўлишига олиб келади. Аксарият ноинфекцион касалликлар сурункали шаклда ривожланади. Бу ҳол атроф-муҳитнинг ноқулай фактори тўхтовсиз таъсир этганида кузатилади. Масалан, агар тупроққа ўсимлик учун етмаётган микроелементлар (темир, марганец ва ҳ.) солинмаса, хлороз касаллиги сурункали шакл олади.

Download 165.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling