Umumiy fitopatalogiya va mikrobiologiya


Download 165.5 Kb.
bet14/16
Sana28.12.2022
Hajmi165.5 Kb.
#1024572
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
abdulaziz raxmonov kur ishi

Ҳаво ифлосланиши. Ҳаво таркибида ҳар хил газлар (озон, олтингугурт диоксиди, аммиак, этилен) мавжудлиги ғўзани зарарлаши мумкин. энг кўп кузатиладиган ҳол - ҳар хил машиналар чиқарадиган ишлатилган газларнинг қуёш нури таъсирида озон ҳосил қилиши ва ҳавони ифлослантиришидир. Озон ғўза барги тўқималарини нобуд қилади, фотосинтезни камайтиради, барг қаришини тезлаштиради. Олдин пастки, сўнгра юқоридаги барглар зарарланади. Барглар сарғаяди, кичик қизғиш ёки қўнғир доғчалар билан қопланади, сўнгра барг бронза тусига киради, ерга тўкилади. Филтр ёрдамида тозаланган ҳаво воситасида ўтказилган тажрибаларда озон кўсаклар миқдорини камайтириш ҳисобига ғўза ҳосилини 15-20 фоизга пасайтириши исботланган.
Озоннинг ҳаводаги миқдори об-ҳаво шароитлари, шамол йўналиши ва ифлослантириш манбаларининг далага нисбатан жойлашган ўрни билан боғлиқ. Шамол шаҳарлардан далаларга кўп эсадиган жойларда озон зарари ҳам баланд бўлиши кузатилади. Ҳавода олтингугурт диоксидининг ғўзага зарари фақат темир эритадиган заводлар яқинида кузатилади; белгилари озон билан зарарланишга ўхшайди.
Бошқа нопаразитик касалликлар. Тупроқ зичланиши. Тупроқнинг пастроқ жойлашган қатламлари зич бўлиши ёки трактор юрганда қотиб қолиши илдиз яхши ривожланмаслигига, сувни, азот ва калий моддаларини ўзлаштириши камайишига, ўсимликнинг сув танқислигига ва бошқа стресс шароитларга чидамлилиги пасайишига олиб келади. Агар зичланиш бевосита чигит остида бўлса, ёш илдиз олдин горизонтал йўналишда (ён томонга), сўнгра пастга қараб ўсади, саёз жойлашади. Ўсимлик бўйи пасаяди, ниҳол касалликлари кузатилади.
Қаткалоқ. Тупроқ устки қатлами кучли ёмғирдан сўнг иссиқ ҳавода қотиб қолиши чигит унишига тўсқинлик қилади, баъзан ниҳоллар тупроқ остидан умуман чиқа олмайди.
Тупроқ шўрлигига ғўза ниҳоллар фазасида жуда чидамсиз (айниқса тупроқда натрий моддасининг калцийга нисбатан баланд миқдори мавжудлигида). Шўр тупроқ чигит униши ва ўсишига тўсқинлик қилади, ниҳол касалликлари кучайишига, экин сийрак бўлиб, далада бўш қолган жойлар пайдо бўлишига олиб келади. Ўсимликлар ривожланиши кечикади, намлик етарли бўлсада сувни ўзлаштириши камаяди, бўйи паст бўлиб қолади ва вақтидан олдин пишиб етилади, аммо ҳосил кам тўпланади.

Download 165.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling