ТОПШИРИҚ №4
4-МАВЗУ: ТАЪЛИМНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТУРЛАРИ ВА ШАКЛЛАРИ.
ДАРС – ТАЪЛИМНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ АСОСИЙ – АСОСИЙ ШАКЛИ СИФАТИДА.
Режа:
Таълим турлари ва шакллари ҳамда уларнинг тавсифи.
Таълим педагогик тизимларининг ривожланиш тенденцияси.
Ўқишни ташкил этиш шакллари ва уларнинг дидактикада ривожланиши.
Дарсда ўқувчилар ўқув фаолиятини ташкил этиш замонавий шаклларининг турлари.
Дарс-ўқишни ташкил этиш асосий шакли.
Ўқишнинг синф-дарс тизими - ўқиш доимий тартибдаги ўқувчилар иштирокида ўқув режаси асосида тузилган аниқ жадвал бўйича синфда олиб бориладиган ўқув жараёни. Таълимнинг асосий шакли дарс ҳисобланади. Ҳар бир синфда ўқиш мазмуни ўқув режалари ва дастурлари асосида белгиланади. Дарс ўтказиш жойи бўлиб синф хоналари, ўқув кабенетлари, устахоналар ва шу кабилар хизмат қилади.
Лицей (коллежда) лекция – ўқув материалини ўқувчиларнинг идрок этиш фаолиятларини фаоллаштириш услублари билан биргаликда давомли оғзаки баён этиш (80-90 минут), (асосий фикрни ёзиб бориш, конспект ёзиш) берилаётган материалнинг схематик моделини тузиш ва бошқалар.
Назорат учун саволлар:
1. Замонавий таълимнинг асосий турларини таърифлаб беринг.
2. “Таълимнинг ташкилий тизими” тушунчаси моҳиятини тушунтириб беринг.
3. Таълимнинг индивидуал шакли афзалликлари нимадан иборат?
4. Синф-дарс тизимининг афзалликлари нималардан иборат?
5. Замонавий дарсга қандай талаблар қўйилади?
6. Ўқувчилар билиш фаолиятининг индивидуал, гуруҳли, фронтал шаклларидан фойдаланиб мутахассислик фани бўйича дарс режаси ва конспектини ишлаб чиқинг.
7. Ҳар бир дарсда ўқувчилар фаолиятини назорат қилишни амалга ошириш ва баҳолаш керакми? Агарда зарур деб ҳисобласангиз мумкин бўлган методик вариантларини кўрсатиб беринг.
Тест топшириқлари:
1. Ўқув муаммоларини ҳал этиш жараёнида билимларни мустақил эгаллаш йўли билан таълимни ташкил этиш, ўқувчиларнинг ижодий фикрлари ва идрок этиш фаолликларини ривожлантириш. Бу таъриф қайси ўқиш турига тегишли?
а) компьютерли таълим;
в) тушунтириш–намойишли таълим;
с) масофали таълим;
д) муаммоли таълим;
е) инновацион таълим.
2. Тинглаш, ўқиш, механик ёд олиш, эслаб қолиш ва матнни сўзма-сўз такрорлаш қайси ўқишда асосий фаолият турлари ҳисобланган. Бу ерда ўқишнинг қайси тури тасвирланган?
а) тушунтириш;
в) сократча;
с) архаик;
д) компьютерли;
е) догматик.
3. Бу дарснинг тузилиши қуйидагича: янгиси учун асос ҳисобланган илгариги материални такрорлаш, ўқитувчининг янги материални тушунтириб бериши ва дарслик билан ишлаш, тушунишини текшириш ва билимларини, дастлабки мустаҳкамлаш, уйга вазифа. Дарснинг қайси тури ҳақида гап бормоқда?
а) билимларни мустаҳкамлаш ва такрорлаш дарси;
в) кўникма ва малакаларни ишлаб чиқиш ва мустаҳкамлаш дарси;
с) янги материал билан танишиш дарси;
д) билимларини умумлаштириш ва тизимлаштириш дарси;
е) билимларни текшириш дарси.
4. Ўқитувчининг дарсга тайёрланишида қуйидаги босқичлар кўрсатилади:
а) ёрдамчи, синфдан ташқариш;
в) консультация, инструктаж, конференция;
с) фронтал, гуруҳли, индивидуал;
Do'stlaringiz bilan baham: |