2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 майдаги ПҚ–362-сонли
«Умумтаълим мактаблари ўқувчиларини дарсликлар
билан таъминлаш тизимини
такомиллаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги
қарорига
мувофиқ,
умумтаълим мактабларининг биринчи синф ўқувчилари учун дарсликлар ҳар йили, 2—4-
синфлар учун — икки йилда бир марта ва 5—9-синфлар учун — тўрт
йилда бир марта
янгиланади.
Умумтаълим мактабларининг 2—4-синф ўқувчилари учун чет тиллари бўйича
дарсликларнинг иш дафтарлари ҳар йили янгиланади.
3. Дарсликлар тўплами умумтаълим мактабларининг кутубхона жамғармаларидан
ихтиёрийлик асосида ижарага берилади.
Ўқувчи ва ўқитувчиларни чет тиллар бўйича дарсликлар ва уларни ЎМҚлар
билан
таъминлаш, уларни белгиланган муддатларга риоя этилган ҳолда қайта
нашр этиш
Жамғарманинг айланма маблағлари ҳисобидан бепул амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: