University of geological sciences


UNIVERSITY OF GEOLOGICAL SCIENCES


Download 4.75 Mb.
bet2/5
Sana25.07.2023
Hajmi4.75 Mb.
#1662267
1   2   3   4   5
Bog'liq
ПСИХОЛОГИЯ. 1-МАЪРУЗА

4
UNIVERSITY OF GEOLOGICAL SCIENCES
Психика органик хаётнинг юксак формаларидан бўлиб, у ҳайвонлар ва инсонга хосдир. 
Лекин ҳайвонларнинг психикаси инсон психикасига нисбатан соддарок тузилгандир. Инсон психикаси миқдор жиҳатидан ҳам, сифат жиҳатидан ҳам ҳайвонларниидан фарқ қилади.
Психология қадимий фанлардан бўлиб, у бундан 2,5 минг йиллар илгари пайдо бўлган. Қадимги грек файласуфларидан Героклит (э.о.530-470) Демокрит (э.о.460-370), Гиппократ ( э.о.VI аср), Сократ (э.о.459-399), Платон (э.о.428-348)ларнинг асарларидаёқ кишининг жони ва руҳий ҳаёти тўғрисида жуда кўп ва хилма-хил фикрлар баён қилинганини курамиз.
Инсон руҳий ҳаёти ҳақидаги айрим фикрларни қадимги хитой ва ҳинд мутафаккирларининг асарларида ҳам учиратиш мумкин. 
4
UNIVERSITY OF GEOLOGICAL SCIENCES
Психик жараёнлар миянинг алоҳида ҳоссаси бўлиб, фақат миянинг фаолиятига боғлиқ ҳолда рўй беради. Одам бош мияси юксак даражада ташкил топган материя бўлиб, психика эса ана шу материянинг махсули, унинг функциясидир.
Инсон психикаси ҳақидаги мунтазам таълимотни биринчи марта юнон философи Аристотель (Арасту) (э.о.384- 322 й) яратган. У “Жон ҳақида» асарида батафсил тўхталиб, унинг кўпгина томонларини тушунтиришга ҳаракат қилган. Шу билан бирга, ўзидан олдинги олимларнинг фикрларига тарихий шарҳ берган. Шунинг учун ҳам у психологиянинг «отаси» ҳисобланади.
Психик ходисаларнинг қандай рўй беришини билиш учун унинг моддий асоси – нерв системасига боғланган ҳолда ўрганиш керак, Чунки инсондаги барча психик жараёнлар бош мия ва нерв системаси фаолиятининг натижасидир.
4
UNIVERSITY OF GEOLOGICAL SCIENCES
Филогинез - одамзод пайдо бўлгандан токи ҳозирги давргача авлоддан-авлодга психика такомиллашган ҳолда ўтган. Масалан, дастлабки одаминсон маймунлар ёки ибтидоий жамоа тузуми давридаги одамлар билан ҳозирги инсонлар психикаси ўртасида беқиёс даражада катта фарқ бор.
Онтогинез -бола туғилган кундан токи умрининг охиригача ёшининг ортиб бориши билан психикасининг ҳам ўсиб, ривожланиб боришидир.
Ҳеч қандай психик процесснинг ўз-ўзича ҳосил бўлиши мумкин эмас, психика фақат у ёки бу қўзғовчининг мияга таъсири туфайлигина вужудга келади. Психиканинг бошланиши қўзғовчининг таъсири бўлса, унинг охирги натижаси организмнинг қўзғовчига жавобидир. Ҳар қандай психик фаолият миянинг акс эттирувчи, рефлектор фаолиятидангина иборатдир.
Инсон психикасининг тараққиёти филогинез ва онтогинезни бошидан кечиради.

Download 4.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling