University of geological sciences


UNIVERSITY OF GEOLOGICAL SCIENCES


Download 4.75 Mb.
bet3/5
Sana25.07.2023
Hajmi4.75 Mb.
#1662267
1   2   3   4   5
Bog'liq
ПСИХОЛОГИЯ. 1-МАЪРУЗА

4
UNIVERSITY OF GEOLOGICAL SCIENCES
ПСИХИКА ВА ОНГ.
Кўпинча биз психика билан онгни бир маънода ишлатамиз. Бу тўғри. Чунки психиканинг юксак шакли онг булиб ҳисобланади. Лекин психика инсонларга ҳам, ҳайвонларга ҳам хосдир, онг эса фақат инсонларга хос хусусиятдир. Шундай экан, ҳайвон психикаси билан инсон онгини бир-биридан фарқ қила билмок керак. Яна психика сўзи мантиқ жиҳатдан олганда кенг маъноли, онг эса унга нисбатан тор маъноли тушунчадир.
Инсон онгининг ҳайвон психикасидан асосий фарқини қуйидагиларда кўриш мумкин:
Инсон ҳайвонлардан фарқ қилиб ўз фаолиятининг бўлажак натижасини олдиндан кўра олиши мумкин. Бундан ташқари, киши ўз ишини олдиндан режалаштиради, уни бажариш учун энг осон йул, усулларни танлайди.
Агар ҳайвонлар атрофдаги муҳитга онгсиз равишда маслашсалар, инсон эса ўз эҳтиёжини кўпрок даражада қондириш учун муҳитга онгли, режали равишда мослашади. Бу мослашиш меҳнат жараёни орқали бўлади.
4
UNIVERSITY OF GEOLOGICAL SCIENCES
.
Инсон шунинг учун ўз фаолиятини режалаштирадики, олдиндан кўра биладики, чунки у нутққа эгадир. Унинг нутққа эга бўлиши ҳайвонлардан ажратиб турувчи иккинчи муҳим фарқидир. Доимо бошқалар билан муносабатда бўлиш, китоб ўқиш, ишлаб чиқариш маданияти билан танишиш, техникани эгаллаш туфайли инсон ўз онгини бойитиб, ўстириб боради.
Инсоннинг ҳайвонлардан яна бир муҳим фарқи шуки, у жамият ичида, жамоа ичида яшайди. Жамиятда яшамасдан, жамоа аъзолари билан муносабатда бўлмасдан туриб инсон шахси шаклланмайди.
Инсоннинг онги меҳнат жараёнида, янги-янги меҳнат қуролларини ясаш процессида ўсиб боради.
Демак, психология инсон ва ҳайвонга хос бўлган психик жараёнларни, уларнинг пайдо бўлиш йўлларини ва ривожланиш хусусиятларини ўрганадиган фандир. Психика эса бош мия ва нерв системасининг махсулидир. У доим ўсиб, ривожланиб боради. Психиканинг энг юксак шакли онг бўлиб, у фақат инсонларга хосдир. Онг шахсий ва ижтимоий шаклда бўлади.
ПСИХОЛОГИЯ ФАНИ ҚУЙИДАГИЛАРНИ ЎРГАНАДИ

Download 4.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling