Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан


Download 1.64 Mb.
bet154/164
Sana27.09.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1688508
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   164
Рақибни чалғитиш — бу шерикларига индивидуал ҳаракат учун қулай шароит яратиб бериш мақсадида футболчининг ҳаракат» ланиши. Қўриқчисини ергаштириб кетиш мақсадида маълум зонага сохта ҳаракатлана бориб, ё тўпи бор ўйинчининг, ёки дарвозага бевосита хавф солиш учун қулай позицияда турган шеригининг бемалол ҳаракат қилишини таъминлаб бериш яхши манёвр ҳисобланади.
Ҳужумчи ўйинчиларнинг қанот ҳимоячилари ҳужум қилиши учун бўш зона ҳосил қиладиган чалғитиш ҳаракатлари муҳумдир. Тўп 8-ўйинчида, 9-ва 7-ҳужумчилар чап томонга ҳаракатланиб, қўриқчиларини ергаштириб кетадилар-да, 2- қанот . ҳимоячи ҳужумга бемалол қўшилиши учун зонани очиқ қолдира-дилар. Бу пайтда майдоннинг дарвозани забт етиш енг қулай қисмига тўп узатиш учун жуда яхши имконият юзага келади.
Ҳужумчи ўйинчиларнинг иккинчи ешелондан ҳужум қилувчи 8-ўйинчига қулай шароит яратадиган чалғитиш ҳаракатлари кўрсатилган. 9-ва 4-ўйинчилар олдинлаб ён томонга кескин югуриб, ҳимоячиларни ергаштириб кетадиларда, 8- ўйинчига янада илгарилаб бориш ва дарвозага қарата зарба бериши учун яхши шароит яратиб берадилар. Борди-ю ҳимоячилар югуриб кетганлар ортидан бормасалар, унда тўпни очилган шерикларга узатиб юбориш мумкин.
CҲалғитиш ҳаракатлари қилганда қуйидагилар ёдда туриши керак:
1. Ҳаракатланишлар «ростакам» бўлиши, яъни чинакам хавф солиб, ҳимоя-чиларни ҳаракатланаётганлар ортидан қувишга мажбур етадигаи бўлиши зарур.
2. Ҳаракатланишлар максимал тезликда бўлмаслиги керак, чунки рақиб унинг ҳаракатларини илғамай қолиб, қувишни бошламаслиги мумкин (тез ҳар-акатланиш чалғитиш бўлмай, балки юқорида айтилганидек очилиш бўл-ади).
3. CҲалғитиш ҳаракатларининг. Бир қанча вариантларини билган ҳосил қилиш маъқул, шундагина ҳимоячилар фаолияти ниҳоятда қийинлашиб қолади. Майдоннинт айрим қисмида ўйинчиларни сон жиҳатдан ортиқлигини, ҳосил қилиш. Ҳужумчи ўйинчилар майдоннинг бирон қисмида ҳимоячилар билан яккама-якка курашни уддалай олмаётган бўлса, ўйинчилардан бири тўпи бор ҳужумчи ўйнаб турган зонага ўтган маъқул. СҲунда майдоннинг маълум қисмида миқдор ортиқлиги ҳосил қилиниб, бундан рақибни ютиб чиқиш учун фойдаланса бўлади.
Сон жиҳатдан ортиқликка манёвр қилиш билан, шунингдек яккама-якка курашда рақибни ютиб чиқиш билан ҳамда комбинация ёрдамида еришилади. Бу тактик йўл кўпинча ҳужумга анчагина ўйинчилар қўшиладиган тадрижий ҳужум пайтида ишлатилади.
6-ўйинчининг тўпни бошқариб турган 7- ўйинчи томонга ўтиб, сон жиҳатдан ортиқлик ҳосил қилиши кўриниб турибди. Борди-ю 10-ярим ҳимоячи 6-ярим ҳимоячини таъқиб қилиб бормаса, унда 6- ўйинчида актив индивидуал ҳаракат қилиш имконияти пайдо бўлади.
Майдоннинг айрим қисмида кўп марталаб очилиб чиқиб туриш, чалғитишлар ва сон жиҳатдан ортиқликни ҳосил қилишни бирин-кетин такрорлайвериш муваффақиятии таъминлаб боради. Тўпни бошқараётган жамоанинг ўйинчилари қанчалик актив манёвр қилсалар, ҳужумни ривожлантиришда турли комбинация вариантларидан шунчалик кўп фойдаланиш мумкин ва айнан бир ҳужумни муваффақиятли тугаши аниқроқ бўлади. Айрим ўйинчининг ҳам, умуман жамоанинг ҳам тактик жиҳатдан қанчалар саводли еканини манёвр қилишига қараб айца бўлади.

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling