Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан


Download 1.64 Mb.
bet150/164
Sana27.09.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1688508
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   164
Таянч тушунчалар.
Комбинация, девор, тактик системалар, тотал футбол, коллектив, диспетчер.
Назорат учун саволлар.
Футболда қандай тактик системалар мавжуд?
Хозирги футболдаги тактик ўзгаришлар қандай?
Футбол ўйинида страховка қилиш усули қандай усул?
Мудофадаги ўйинчиларнинг асосий вазифалари нимада?
Фойдаланилган адабиётлар.
Хюс. Футбол: тактические действия команди.М., ФиС 1979.
Качалин.Г.Д. Тактика футбола. М., ФиС 1986.
Сергеев. Г. М. Техника тактические действия защитников. В сборнике научних трудов. Тошкент – 2000.
Мавзу: ЙАкка тартибда гуруҳ ва жамоа бўлиб ҳужумда ва ҳимояда ҳаракат фаолияти.
Режа:
1.Ҳужумчилар сони оз-кўп бўлгандаги ҳужум ҳаракатлари. Тўрт ҳужумчи
билан ҳужум қилиш.
2.Иккита ва учта ҳужумчи билан ҳужум қилиш
3.Жавоб ҳужум уюштириш.
4.СҲериклар фаолятини бошқариш.
5.Ҳужум тактикаси.
6.Тез ҳужумга қарши ҳимоя.
7.Жамоа ҳаракатлари.


Ҳужумчилар сони оз-кўп бўлгандаги ҳужум ҳаракатлари.Тўрт ҳужу-мчи билан ҳужум қилиш. Тўртта ҳужумчи билан бўладиган ҳужумда қанот-лардан фойдаланган маъқул. Тезкорлик хислатлари юксак бўлган қанот хужумчилари якка курашда ёки енг яқин турган шериги ёрдамда уни қўриқлаётган ўйинчини доғда қолдириб, илгарилаб кета бошлайди.
Бунда қуйидагича ҳаракатларни амалга ошириши мумкин:
а) дарвоза чизиғи яқинига чиқиш ва тўпни бош қўйиб ҳужумни якунлаш учун мумкин қадар узоқдаги устун яқинига тепалатиб узатиш;
б) дарвоза чизиғи яқинига чиқиб, кейин шериги зарба беришини ёки рақиб оёғидан рикошет бўлишини мўлжаллаб тўпни дарвозанинг узунасига ёки сал орқароққа пастдан ғизиллатиб бериш;
в) қанот ҳужумчисининг дарвоза рўпарасида зарба бериш позициясига чиқиши, яъни «бурчак кесиб» чиқиши.
Марказий ҳужумчиларнинг асосий вазифалари — марказдан ёриб ўтишни уюштириш. Дарвозани забт етишга қулай позицияда бўлганлари учун улар айланиб ўтишлар ва шерик билан ҳамкорлик қилишларни бирга қўшиб олиб боришдан кенг фойдаланиб, дадил, кескин ҳаракат қилишлари керак. Бу ихтисосдаги ўййнчилар дарвозабондан ёки штангадан қайтган тўпларни қайта уриб киритишга, дарвозани мўлжаллаб зарба бериш учун пайдо бўлиб қолган озгина имкониятдан ҳам фойдаланиб қолишга ҳамма вақт тайёр турадилар. Агар ҳужум марказдан бўлаётган бўлса, унда марказий ҳужумчилар соҳта манёврлардан ва жой алмашинишлардан фойдаланиб, ўзгарувчан тезликда ўйиаб, зарба берадиган позицияга очилиб чиқишга ҳаракат қиладилар. Марказий ҳимоячилардан бирининг орқасидан очилиб чиқиш енг фойдали очилиш ҳисобланади. Ўрта қатор ўйинчисини ҳужумга қўшиб комбинация қилишда марказий ҳужумчи сохта манёвр қилиб, шериги кириб келадиган зонадан марказий ҳимоячини олиб кетиши керак.
Ўрта қаторнинг ўйинчилари олдинги марраларга чиқиши мумкин, Бунда улардан бири ҳужумда актив иштирок етади, иккинчиси еса қанот ҳимоячилари билан биргаликда ҳужумни қувватлаб сал орқароқда ҳаракат қилади. Бироқ ўрта қатор ўйинчилари епизодик тарздагина ҳужумнинг биринчи ешелонига қўшилишлари керак. Ўрта қатор ўйинчиларининг ҳадеб илгарилаб кетавериши тўртта ҳужумчининг ҳаракатларини қисиб, уларни оператив ўйин жойидан маҳрум қилиб қўяди.
Қанот ҳимоячилари ҳам ҳужумга епизодик тарзда қўшилиб турадилар. Мудофаадагилар тўп олганларидан кейин жавоб ҳужуми вақтида асосан шундай қилганлари маъқул. Марказий ҳимоячилар еса камдан-кам ҳужумга ташлана-дилар, чунки майдон марказида рақибларнинг ҳамкорлик қилаётган ўйиичилари борлигини, бунинг оқибатида ўз дарвозалари хавфда қолиши мумкинлигини ҳамма вақт ёдда тутадилар.
Агар рақиблар фақат зона ҳимояси системасини қўллансалар унда ҳужумчилар ҳаракатига қуйидагилар хос бўлади:
а) ўрта қатор ўйинчилари ва қанот ҳимоячилари ҳужумга қўшилиб, коллектив манёвр қилиш ҳисобига ҳужумнинг айрим участкасида сон жиҳат-дан ортиғлик ҳосил қилиш;
б) дарвоза олдидаги маълум зонада рақиблардан бирини якка кураш-да шахсан ютиб чиқиб, кейин қўшни зонада сон жиҳатдан ортиғлик ҳосил қилиш ёки ҳужумни зарба бериб тугатиш.
Агар рақиблар аралаш ҳимоя сиетемаеипи қўлланиб, асосий ўйинчиларни жуда яқиндан қўриқласалар, унда ҳужум қилаётганлар қуйидаги ҳаракатларни бажаришлари керак:
а) ҳимоячиларни тарқатиб юбориш ва айии вақтда қанот ҳужумчиси билан икки кишилик комбинациялар учун яхши имконият яратиш мақсадида диспетчерлик вазифасини шерикларидан бирига ўтказиб, диспетчернинт ўзини шахсий қўриқчиси билан бирга қанотга ўтказиб юбориш;
б) майдоннинг ени бўйлаб ва қисман майдон ичкарисида актив манёвр қилиш.

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling