Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан
Download 1.64 Mb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳозирги тактик системалар.
Тактик системалар еволуцияси. Тактик система — бу ҳар бир ўйинчи-нинг вазифалари ва уларнинг футбол майдонидаги ўринлари белгилаб қўйилган ҳолда жамоа бўлиб ўйнаш ҳаракатларини уюштириш.
Ҳар тактик системанинг озми-кўпми доимий аломатлари бўлиб, ўйинчи-ларнинг жойлаштирилиши ва ўйиннинг қандай усул ҳамда шаклда олиб бори-лиши, шунингдек ўйинчиларнинг вазифалари шулар жумласига киради. Хужум билан ҳимоя ўртасидаги кураш ҳар қандай спорт ўйинининг ривожлана боришига таъсир қиладиган асосий омил ҳисобланади. Худди шу кураш футбол тактикаси доимо тараққий етиб туришини рағбатлантириб боради. Ўз тараққиётида енг ўзгарувчани индивидуал тактикадир. Бурама зарба бериш, тўп тахтатиш, финт қилиш сингари техник приёмларнинг янги-янгилари пайдо бўлиб, улар индивидуал тактика воситалари бўлиб қолади. Бу ерда тактик ечимларни амалга ошириш воситалари нисбатан тез ўзгариб туради. CҲунки ҳужумнинг янги воситаси топилдими, бас, сал ўтмай мудофаанинг янги воси-таси ёрдамида уни бартараф етиш йўли ҳам топилади. Жамоа ўйинини уюштириш еса бошқа гап. Тактик системалар ҳам жамоа ўйинининг ифодаси ҳисобланади. Одатда, ҳужум билан ҳимоядаги кучлар нисбатн яхши балансланган бўлса, ўйин жуда қизиқ ўтади. Бироқ қайсидир бир тренер мудофаада жамоа ҳаракатларини уюштиришнинг янги вариантини ишлаб чиқади дейлик. Маълум пайтгача мудофаа ҳужумдан устун келиб юради. Вақти келиб қарши чора тариқасида ҳужум ҳаракатларини уюштиришнинт зарур усули ишлаб чиқилади. СҲундай қилиб, бир тактик система ўрнига бошқа, прогрессив бўлган система вужудга келади. Лекин, индивидуал тактик ҳаракатларда янгиликлар тез-тез пайдо бўлиб турсада, батамом ўйин тараққиётига боғлиқ бўлган тактик системалар анча-анча вақтда ўзгаради. Ҳозирги тактик системалар. Ҳозирги футбол тактикаси ўйинчилардан техник жиҳатдан моҳир 6ўлишни ва уларнинг тактик тафаккури ривожланган бўлишинигина емас, балки функционал имкониятлари ортиқ бўлишини ҳам талаб қилади. Ўйинчилар ҳаракатчанлигини, универсаллигини ошириш ва ўйинни янада аниқроқ уюштириш ҳисобига жамоанинг ҳужум қудратини кучайтириш тенденцияси замонавий футбол тараққиётидаги бош йўналишлардан бири ҳисобланади. Футболдан Х жаҳон чемпионатида ўйинни янгича уюштириш принципи, яъни тотал футбол принципи еътироф етилди. Тотал футбол деганда ҳамма ўйинчиларнинг уюшқоқлик билан ҳаракат қилиши, ҳужумдаги ва мудофаадаги ҳар қандай ҳолатда уларнинг жуда актив бўлиши тушунилади. Ўйинчиларнинг универсаллиги тотал футболнинг муҳим хусусиятидир. Бунда ҳам ҳамма футболчилар илгаригидек конкрет ўйин позициясида бўладилар. Бироқ ўйин давомида зарурат бўлганида ўйинчилар ўзаро алмашиниб ўйнайдиларки, бу ҳол ҳамма позицияларга чиқавериш, қаторлар бир-биридан узилиб қолишига йўл қўймаслик, рақибларни оператив кенгликдан маҳрум қилиш имконини беради. Ўйинчилар узлуксиз ҳаракатда бўладилар, жуда кўп импровизация қилиб ўйнайдилар ва ўйин характерини жамоага керакли йўналишда тўсатдан ва тез ўзгартира оладиган бўладилар. ЙУксак даражадаги тезкор техника, ўйин мароми ва суръатини бошқара билиш, манёврчанлик бугунги кунда ўйинчиларнинг алоҳида қаторлар орасидаги тафовутни йўқотишга ёрдам берадиган, ўйинчилар ўзаро алмашиб ўйнашга, яъни улар тайёргарлигини универсаллаштиришга имкон берадиган индивидуал ва техник хислатлари ҳисобланади. Ҳозирги футболда ҳужум ҳам, мудофаа ҳам ялпи бўлиб, индивидуал ўйин методлари билан қўшиб олиб борилади. Бундай «балансланган» футбол жуда самарадор ва томошабоп бўлади. Турли қатор ўйинчиларининг ўзаро аниқ алмашиб ўйнашлари мудофаага халал етказмай туриб ярим ҳимоячи ва ҳимоячилардан ҳужумда фойдаланиш имконини беради. Download 1.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling