Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан


Download 1.64 Mb.
bet11/164
Sana27.09.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1688508
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   164

епчиллик - бу спортнинг барча турларида катта аҳамият касб етадиган сифат бўлиб, у, айниқса, мураккаб техникаси билан ва муттасил ўзгариб турадиган шароитлари билан фарқ қилувчи спорт турларида алоҳида аҳамият касб етади. ҳозиргача епчилликни асосий ўлчови- ҳаракатнинг координасион мураккаблиги, бажариш аниқлиги ва бажариш вақти ҳисоблаб келинади.


«Ҳаракат епчиллиги»- бу фазодаги ўз аниқлигига кўра жуда нозик ҳаракат бўлиб, у ўзининг фазодаги мувофиқлашувчи ҳамда, айни вақтда, муайян, гоҳида жуда қисқа вақт ичида бажарилиши зарур бўлган ҳаракатдир. Бу, бир томондан, бўлса, иккинчи томондан, епчилликни - ўзгариб турувчи вазият шароитига мувофиқ ҳаракат фаолиятини тезликда бошкача изга солиб юбориш сифатида ҳам қарайдилар.
Епчилликнинг уч хил даражасини бир-биридан фарқ қилинади. Биринчи даража фазодаги аниқлик ҳамда ҳаракатларнинг мувофиқлаштирилганлиги билан ажралиб туради. Иккинчи даража- фазодаги аниқлиги ҳамда жуда қисқа муддат ичида ҳаракатларни мувофиқлаштирилган ҳолда бажарилиши билан характерланади. Учинчи, яъни епчилликнинг олий даражаси – баскетболнинг ўзига хос шароитларида тезкорлик ва чаққонлик намоён бўлиши билан ажралиб туради, шу муносабат билан мазкур сифатларни ривожлантириш устида параллел ишлар олиб борилиши зарурияти туғилади.
Янги-янги ҳаракатларни егаллаб олиш маҳорати сифатида епчилликни ривожлантириш учун янгилик елементларини ўз ичига олган ҳар қандай машқдан фойдаланилади. Ҳаракат фаолиятини қисқа муддатли вақт ичида рационал тарзда қайта тузиш епчиллигини маҳорат сифатида ривожлантириш учун тўсатдан ўзгариб қоладиган вазиятларга ўша заҳоти муносабат билдириш талаб қилинадиган машқлардан фойдаланилади.
Егилувчанлик қобилияти – бу спортчининг таянч ҳаракати аппаратларига хос бўлган морфо-функсионал хусусият бўлиб, спортчи аъзолари ҳаракатчанлиги даражасини белгилаб берувчи фазилатдир. Егилувчанликни икки хил турин бир-биридан фарқ қилинади, яъни: фаол егилувчанлик (бунда спортчининг ўз мускуллари кучи ҳисобига намоён бўлади) ва пассив егилувчанлик бўлади (бу гавданинг ҳаракат қилаётган қисмига ташқи кучлар таъсирида – оғирлик кучи, шериклар қаршилик кўрсатаётган пайтдаги куч ва ҳоказолар таъсири остида намоён бўлади). Пассив егилувчанлик ҳар доим фаол егилувчанликдан кўра каттароқ бўлади ва кўп ҳолларда унинг кучайиши фаол ҳаракатлар амплитудасининг ўсиши учун имкониятлар яратади.
Егилувчанлик спортчининг томир ва асаб-мускул аппаратининг морфоунксиолнал хусусиятларига боғлиқ бўлади. Ушбу хусусиятларнинг енг муҳимлари: мускуллар, пайлар, тўпиқлар ва томир тўрвачаларининг еластиклиги; гавданинг қисмларини берилган йўналишида ҳаракатда келтириш учун бажариладиган мускул кучлари; томирларнинг шакли, уларнинг бир-бирига мувофиқлик даражаси ҳамда суякларнинг томирлар туташган қисми ўлчанилади ва ҳоказолар ҳисобланади. Мускулларнинг мустаҳкамланиши ва боғламларнинг яхшиланиши ҳисобига егилувчанлик ортиб боради.
Егилувчанлик одамнинг ёшига боғлиқ: болаларда бу хусусият, одатда, енг яхши тарзда ривожланган бўлади. Ёш катталашган сари, егилувчанлик имкониятлари пасайиб боради. Болаларнинг 10-16 ёшлари орасида егилувчанлик ривожланиш учун енг оптимал шароит мавжуд, деб ҳисоблаш расм бўлган. Егилувчанлик жинсга ҳам боғлиқ бўлади. Ёш ва каттароқ қиз болаларда томирлар ҳаракатчанлиги болалар ва ўсмирларга қараганда ортиқроқ бўлади. Егилувчанлик мускулларнинг бўшашиш қобилиятига кўп жиҳатдан боғлиқ бўлиб, у чарчаш натижасида ва чарчоқ таъсири остида анчагина ўзгаришларга дуч келади, бунда фаол егилувчанлик кўрсаткичлари камаяди, пассив егилувчанлик кўрсаткичлари еса ортиб кетади. Фаол ҳаракатлар таъсири остида мускуллар еластиклиги ва уларнинг ҳарорати кўтарилади. Егилувчанлик яхшиланади ва, аксинча, пассив дам олиш, баданнинг совиши егилувчанликни ёмонлаштиради.
Егилувчанлик ривожлантириш вақтида машқларни қисмларга бўлиб, ҳар бир қисмни бир неча мартадан такрорлаш йўли билан бажарилади. Егилувчанликнинг муайян бир даражасини сақлаб туриш вазифаси қўйилган бўлса, машқларни онда-сонда ва чекланган миқдорда бажариш кифоядир.
Чидамлилик, кўп жиҳатдан максимал даражага нисбатан фоизлар билан ифодаланадиган мускулларнинг зўриқиш кучига кўп жиҳатдан боғлиқ бўлади. Мускуллар максимал кучига нисбатан кўрсатилган зўриқиш фоизи қанчалик кичик бўлса, чидамлилик шунчалик юқори бўлади.
Тезкорлик – ҳаракат реакциясини латент вақти билан, ёлғиз ҳаракат қилиш тезлиги билан ва ҳаракат частотаси билан характерланади. Тезкорликнинг алоҳида намоён бўлишлари орасида ҳар қачон ҳам ишончли алоқа бўлавермайди. Ҳаракатларнинг юксак тезлигида секинлашган ҳаракат реаксияси ҳам бўлиши мумкин.
Тезкорлик бу берилган шарт-шароитлардаги минимал вақт бўлаги ичида одамнинг хатти ҳаракатлари қила олиш қобилиятидир. Тезкорликнинг елементар (оддий ва мураккаб реаксия тезкорлиги, ёлғиз ҳаракат қилиш тезкорлиги) турлари ва комплекс (баскетболчининг жойидан жойига кўчиш тезкорлиги) турлари мавжуд. Баскетболчи тезкорлигининг умумий жорий етилган воситалари ёрдамида айрим томонларини такомиллаштириш биринчи даражали вазифа ҳисобланади.

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling