Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан


Кичик ёшдаги баскетболчилар билан ишлаш услубиятлари


Download 1.64 Mb.
bet19/164
Sana27.09.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1688508
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   164
Кичик ёшдаги баскетболчилар билан ишлаш услубиятлари
11-12 ёшлилар. Бу ёшдаги болалар учун уларнинг тана аъзолари ва тизимлари ривожланишида нисбатан мўтадиллик кузатилади. Бу ёшда марказий асаб тизими пластик еканлиги, юрак-томир тизими қисқа муддатли, узоқ давом етмайдиган тезлик зўриқишларига чидамлилиги, жисмоний сифатларни ривожланиши лозим даражада еканлиги туфайли болаларда зарур кўникмаларини шакллантириш учун қулай шароит мавжуд бўлади.
Шуни есда тутиш керакки, бу ёшда ҳали скелет суяклари йетарли даражада мустаҳкам бўлмайди, пайлар егилувчан ва чўзилувчан бўлади. Мушаклар нисбатан суст ривожланган: йирик мушаклар яхшироқ ривожланган ва майда мушаклар кам ривожланган бўлади. Бундай вазият ҳисобга олинмаса (яъни машғулотлар нотўғри ташкил етилса ва машқлар нотўғри танланса), кўкрак қафаси ва умуртқа пағонаси шаклини ўзгаришига учраши, гавда расолиги бузилиши мумкин.
Бу ёшдан ўпка ҳали йетарли даражада ривожланмаганлиги сабабли нафас олиш аппаратининг функсионал имкониятлари чекланган бўлади. Юкланиш кучайиб борган сари томир уриши ва нафас олиш анча тезлашиб кетиб, аста-секинлик билан аслига қайтади. Бу ёшдаги болаларнинг функсионал имкониятлари чекланган бўлади.
Машғулотларда ҳар тамонлама жисмоний тайёргарликка алоҳида еътибор берилади. Шу мақсадда хилма-хил воситалардан фойдаланилади. Бу воситалар қанчалик кўп бўлса, қўйилган вазифалар шунчалик муваффақиятли бажарилади. Мураккаблиги турлича бўлган ҳар хил кўникмаларининг кўп ҳосил қилиниши яна янги-янги кўникмаларини шакллантириш вазифасини осонлаштиради.
Болаларнинг ёш хусусиятларига қараб вужудга келтириладиган қулай шароитларининг яна бири бу ёшдан егилувчанлик-букилувчанлик ҳамда чаққонлик-епчиллик машқларининг кучли таъсир қилишидир. Шунинг учун акробатик машқларга еътибор бериш керак. Бу машқларни улоқтириш машқлари билан, тўпни турли йўналишлар бўйлаб узатиш машқлари билан қўшиб бажариш лозим.
Тўсиқлардан ошиб ўтиш машқлари яхши натижа беради. Уларда ҳар хил мураккаб машқлар қўллаш, турли анжомлардан фойдаланиш лозим. Шундай машқлар туфайли ҳаракатлар мувофиқлиги яхшиланади, турли мураккаб шароитларда (таяниб турилган ва таянч бўлмаган ҳолларда) ўз гавдасини бошқара олиш маҳорати ортиб боради.
Куч кўрсаткичлари 11-12 ёшли болаларда ҳали жуда кичик бўлади. Шунинг учун, аввал, бошданиқ машғулотларга тезлик-куч тавсифидаги машқлар, сакраш машқлари киритилиши лозим (дастлаб, турган жойдан сакраш машқлари бажарилади, кейинчалик, ҳаракат қилиб туриб буюмларсиз сакраш машқларига ўтилади, сўнгра ип билан сакралади, ва, ниҳоят, алоҳида-якка тўсиқлардан сакраб ўтиш машқлари ёпилади). Бу машқлар тез чарчатиб қўйишини ҳисобга олиб, болаларга оз-оздан машқ қилдирилади, машқлар орасида фаол дам олиш дақиқалари уюштирилади.
Машқ техникасини ўрганиш вақтида асосий вазифа усуллар тизилмасини тўғри ўзлаштиришдан иборат бўлади. Бу ёшда усуллар қисмларини ва уларнинг аниқ бажарилишини талаб қилиб бўлмайди.
Ҳар бир усул аввалига алоҳида-алоҳида ўрналади. Бунинг учун махсус тарзда вужудга келтирилган шароитлар ишга солинади. Машқлар аниқ ўзига хослик касб етиши керак. Бунинг учун шерикларни турли шаклда сафга турғизиб, уларга битта усулнинг ўзини турли ҳолатларда бажариш таклиф қилинади. Машқни бажараётган вақтда ўқувчидан ўз жойини, кўриб хотирлаб мўлжал олиш талаб қилинадиган ҳар хил қўшимча ҳаракатлар ҳам бажарилади.
Тактик кўникмаларини шакллантириш вақтида, дастлаб, уни ҳал қилиш усуллари кўрсатиб берилади. Фақат орадан анча вақт ўтгач, ўқувчи ўзига кўрсатиб берадиган дастлабки вазифаларни уддалай олганидан кейингина, унга тактик топшириқ танлаш, бу ишда ўз ташаббусини кўрсатиш ҳуқуқи берилади.

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling